12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:42
Қишлоқ хўжалиги 👁 466

«Экологик маданият – соғлом келажак асоси» лойиҳаси доирасида Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги маъмурий биносида тадбир ўтказилди

«Экологик маданият – соғлом келажак асоси» лойиҳаси доирасида Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги маъмурий биносида тадбир ўтказилди

Бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорликни таъминлаш глобал аҳамиятга эга масалалардан бирига айланди. Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Экологик маданият – соғлом келажак асоси” номли грант лойиҳаси ҳам ушбу долзарб масалага қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳанинг асосий мазмун-моҳияти аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишдан иборатдир.

Лойиҳа доирасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир қонун ҳужжатларининг мазмунини аҳолининг кенг қатламига етказиш бош мақсад қилиб олинган. Хусусан, туман ҳудудларида яшил маконларни кенгайтириш, дарахтларни асраш ва санитария ҳолатини яхшилаш орқали аҳоли саломатлиги учун қулай муҳит яратишга ҳисса қўшиш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида яқинда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ва “Амударё ТВ” телеканали таҳририяти ҳамкорлигида Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигининг маъмурий биносида тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мавзуси ўрмон ва тўқайзорларни асраш, ҳудуддаги дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилди. Йиғилишда туманнинг Қипчоқ ҳудудидаги овул ва маҳаллаларнинг санитария ҳолати, экологик вазиятни яхшилаш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳам таҳлил қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан лойиҳа координаторлари Робия Йўлдошева, Маҳмуджон Шомуродов, Мансур Тожибоев ва бошқалар экологик муаммоларнинг оқибатлари, табиатни асрашдаги ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулияти ҳақида кенг турда тўхталдилар.

Таъкидланганидек, ўрмонлар – табиатнинг ўпкаси бўлиб, улар нафақат ҳаво мусаффолигини таъминлайди, балки тупроқ эрозиясининг олдини олиш, ер ости сувларини сақлаш ва биохилма-хилликни асрашда муҳим омил ҳисобланади. Шу боис, Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги майдонларда назоратни кучайтириш масаласи кун тартибининг бош мавзусига айланди. Афсуски, ҳали-ҳануз табиатга вахшийларча муносабатда бўлиш, дарахтларни ноқонуний кесиш орқали мўмай даромад орттиришга уриниш ҳолатлари учраб турибди. Йиғилишда бундай салбий ҳолатларга қарши курашишда нафақат ўрмон хўжалиги инспекторлари, балки кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги қайд қилинди.

Шунингдек, муҳокамалар давомида туманнинг аҳоли яшаш пунктлари – овул ва маҳаллалардаги экологик вазиятга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудлардаги санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлашнинг олдини олиш ва аҳоли орасида экологик маданиятни юксалтириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Ҳар мавсумда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ишларини жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди. Зеро, тоза ва озода маҳалла, яшилликка бурканган кўчалар – аҳоли саломатлиги ва фаровонлигининг асосидир.

Йиғилишдан кейин Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Хўжалик масъуллари таъкидлаганларидек, улар зиммасидаги вазифа фақатгина мавжуд дарахтларни қўриқлаш билан чекланиб қолмайди. Ўрмон хўжалиги масъулларининг бош вазифаси – табиат ва жамият ўртасидаги уйғунликни таъминлаш, ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларини қайта тиклаш ва кўпайтириш ҳамда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ниҳолларини кўпайтириб, ҳудуднинг яшиллигига ҳисса қўшишдан иборатдир. Хўжалик масъуллари журналистларга бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида бўлиб ўтган ушбу тадбир табиатимизни асраш йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда келажак авлодга обод ва фаровон Ватан қолдириш йўлидаги муҳим амалий қадам бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026