12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:03
Жамият 👁 380

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 12 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 12 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу ярмаркадан кўзланган асосий мақсад ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг моддий жавобгарлигини кучайтириш орқали оилаларнинг ижтимоий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ва пробация ҳисобида турган фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар каби ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларга доимий иш ўрни топишда ёрдам кўрсатишдир.

Ярмаркада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими бошлиғи Медетбай Исметуллаев, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Руслан Наримбетов, Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Пробация бўлими бошлиғи Руслан Искандаров ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар, тижорат банклари ва иш берувчилар вакиллари фаол иштирок этди.

Ярмаркада тумандаги 31 та корхона ва ташкилотлар турли соҳалар – саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, таълим ва бошқа йўналишлардаги жами 133 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан ярмарка майдонида иштирокчилар учун қулай шароитлар яратилди. Уларга бўш иш ўринлари ва ишга жойлаштириш тартиби, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш дастурлари, хорижий давлатларда мавсумий ёки доимий ишга жойлаштириш имкониятлари, меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик қоидалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бу маълумотлар видеороликлар, баннерлар, махсус брошюралар ва буклетлар орқали тақдим этилди, шунингдек, яккама якка суҳбатлар ва гуруҳ маслаҳатлари ҳам ўтказилди.

Ярмарка якунларига кўра доимий ишга жойлаштирилганлар сони 12 нафарга етди. Булар орасида 4 нафар алимент тўловчи ва 8 нафар ишсиз фуқаро бор. Алимент тўловчиларнинг ишга жойлашиши оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий муаммоларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, 9 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги ва мавжуд вакансиялар бўйича танловларда иштирок этиш учун ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди. Ярмарка давомида бўлим ходимлари томонидан жами 38 нафар фуқарога турли йўналишлар бўйича маслаҳатлар берилди. Жумладан уларнинг 15 нафарига мавжуд иш ўринларига жойлашиш, 11 нафарига касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, 8 нафарига хорижий давлатларда ишга жойлаштириш, 4 нафарига эса меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси масалалари бўйича тавсиялар берилди.

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бундай хайрли тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Келгусида ҳам шу каби ярмаркалар, индивидуал маслаҳатлар, касб ўқитиш курслари ва хорижий меҳнат бозорига чиқиш дастурлари орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилади. Бу тадбирлар нафақат иқтисодий ўсишга, балки жамиятдаги ижтимоий-маънавий барқарорлик ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини оширишга ҳам хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026