12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:51
Саломатлик 👁 446

«SPECTRUM» коррекцион маркази: аутизм ва ривожланишдаги нуқсонларга қарши профессионал ёндашув

«SPECTRUM» коррекцион маркази: аутизм ва ривожланишдаги нуқсонларга қарши профессионал ёндашув

Дунё миқёсида 2 апрель — Халқаро аутизм ҳақида ахборот тарқатиш куни сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2008 йилда таъсис этилган бу сана жамият эътиборини аутизм синдроми мавжуд болаларга, уларнинг таълим ва тиббий муаммоларига қаратишни мақсад қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 10 миллиондан ортиқ бола ушбу ташхис билан яшамоқда ва ҳар йили бу кўрсаткич 11 фоизга ортиб бормоқда. Агар ўтган асрнинг 90-йилларида ҳар беш минг нафар боладан бирида аутизм аниқланган бўлса, бугунги кунда бу рақам ҳар 50 нафар болага тўғри келаётгани муаммонинг нақадар долзарб эканини кўрсатади. Мана шундай мураккаб вазиятда, Нукус шаҳрида фаолият юритаётган «SPECTRUM» болалар коррекцион маркази Қорақалпоғистондаги юзлаб оилалар учун умид чироғига айланди, десак муболаға бўлмайди.

«ABA SPECTRUM» оилавий корхонасининг ташкил топиш тарихи оналик меҳри ва юксак масъулият туйғуси билан чамбарчас боғлиқ. Марказ асосчиси Дилрухсор Халмуратова ўз фарзандининг ривожланишида айрим нуқсонларни сезганида, Нукус шаҳрида ихтисослашган коррекцион марказ йўқлиги сабабли қийинчиликларга дуч келган эди. Бироқ у тақдирга тан бермай, фарзандининг келажаги учун курашишга қарор қилди.

Аввалига мустақил равишда онлайн манбаларни ўрганди, сўнгра Тошкентдаги энг нуфузли марказларда малакали мутахассислардан сабоқ олиб, ўз тажрибасини бойитди. Фарзандидаги ривожланиш нуқсонларини бартараф этишга муваффақ бўлган она, ўз ютуғи билан чекланиб қолмай, бошқа ота-оналарга ҳам ёрдам бериш истагида мазкур марказни ташкил этди. Шу тариқа, 2023 йилнинг май ойида биринчи филиал, талаб ва эҳтиёжнинг юқорилиги сабабли 2025 йилнинг октябрь ойида эса иккинчи филиал мижозлар учун ўз эшикларини очди. Бугунги кунда марказнинг Нукус шаҳридаги ҳар иккала филиалида ҳам болажонлар учун барча замонавий шароитлар яратилган.

Марказда асосан аутизм, Даун синдроми ҳамда руҳий ва нутқий ривожланишнинг кечикиши каби ташхиси бор болаларга малакали ёрдам кўрсатилади. Ушбу ташхис болада хотира, диққат-эътибор, фикрлаш ва энг муҳими, нутқ шаклланиши тенгдошларига қараганда ортда қолаётганини билдиради. Агар ўз вақтида тўғри коррекцион чоралар кўрилмаса, бу болада ижтимоий мослашиш ва таълим олишда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. «SPECTRUM» марказида айнан шундай ҳолатларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш устида 16 нафар юқори малакали ходим иш олиб бормоқда. Уларнинг фаолияти Польша, Туркия ва Америка каби ривожланган давлатларнинг илғор стандартларига асосланган.

Коррекцион жараённинг муваффақиятини тўрт хил мутахассиснинг бирдамликдаги меҳнати таъминлайди. Булар логопед-дефектологлар, нейропсихологлар, сенсор интеграция ходимлари ва АВА-терапистлардир. Айниқса, АВА-терапия, яъни амалий хулқ-атвор таҳлили услуби жаҳон миқёсида тан олинган энг самарали тизим бўлиб, у боланинг ҳатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш ва ижобий кўникмаларни рағбатлантириш орқали янги билимларни ўргатишга асосланади. Бу турдаги терапия ёрдамида бола нафақат ўзига хизмат қилишни ўрганади, балки атрофдагилар билан мулоқот қилиш, ҳис-туйғуларини ифодалаш кўникмаларини ҳам ўзлаштиради. Сенсор интеграция ходимлари эса боланинг сезги органлари — кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва ҳаракат мувозанатини тўғри ишлашига кўмаклашиб, ташқи дунёни англашдаги тўсиқларни олиб ташлайдилар.

Бугунги кунга қадар «SPECTRUM» коррекцион марказида 500 дан ортиқ бола диагностикадан ўтказилиб, уларга зарурий коррекцион ёрдам кўрсатилди. Энг қувонарлиси шундаки, 100 дан ортиқ болаларда юқори ижобий натижалар қайд этилиб, уларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланди. Марказ асосчиси Дилрухсор Халмуратова банк кредити эвазига зарур замонавий ускуналарни харид қилиб, ҳар бир бола учун индивидуал ёндашув тизимини йўлга қўйган. Бу ерда ҳар бир муваффақият, ҳар бир янги айтилган сўз ва ҳар бир мустақил қадам катта байрам сифатида кутиб олинади. Зеро, аутизм ёки бошқа ривожланиш нуқсонлари ҳукм эмас, балки алоҳида эътибор ва профессионал ёндашув талаб этадиган ҳолатдир.

Жамиятимизда бундай марказларнинг кўпайиши ҳар бир боланинг тўлақонли ҳаёт кечиришга бўлган ҳуқуқини таъминлаш йўлидаги энг муҳим қадамдир. Мақсад битта — ҳеч бир бола эътибордан четда қолмаслиги ва ҳар бир оила ўз фарзандининг порлоқ келажагига ишонч билан қараши керак.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026