12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:53
Жамият 👁 331

Қўриқлаш тизими афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди

Қўриқлаш тизими афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди

Тинчлик ва хотиржамлик бебаҳо неъмат бўлиб, уни асраб-авайлаш жамиятнинг барқарор ривожланишида пойдевор вазифасини ўтайди. Бу борада, айниқса, аҳолига энг яқин бўлган бўғин – маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январь кунги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айнан шу эзгу мақсадларга хизмат қилади. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ички ишлар идоралари томонидан кенг кўламли, тизимли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан ҳам туман маҳаллаларида осойишталикни қарор топтириш ва содир этилиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш хизматининг тарғибот ишлари бўйича тасдиқланган иш режасига асосан, криминоген вазияти оғир деб топилган, яъни “қизил” тоифага киритилган маҳалла ҳудудларида тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари жадал суръатларда олиб бориляпти. Ушбу жараёнда аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, замонавий хавфсизлик чораларининг аҳамияти ҳаётий мисоллар ёрдамида кенг тушунтирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 май куни Амударё туманидаги “Бўстон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Манғит Савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бозорда ҳам айнан шундай профилактик тадбир ташкил этилди. Ушбу йирик савдо масканида фаолият юритаётган 38 нафар тадбиркор билан юзма-юз учрашув ўтказилиб, уларга замонавий қўриқлаш хизматининг афзалликлари, мол-мулк дахлсизлигини таъминлашдаги ўрни ва ишончлилиги хусусида батафсил маълумотлар берилди. Ўз мол-мулкининг хавфсизлигидан кўнгли тўқ бўлган тадбиркоргина бор эътиборини ўз ишини ривожлантиришга қаратади, бу эса юртимиз иқтисодиётига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Бугунги кунда Бўстон маҳалласи ҳудудида хавфсизликни таъминлаш борасидаги амалий ишлар ўзининг яққол ва ижобий натижасини кўрсатмоқда. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозирги вақтда ушбу ҳудуддаги 18 та фуқаро хонадони муҳофазага олинган бўлиб, эътиборлиси шундаки, уларнинг 5 таси якка-ёлғиз яшовчи фуқароларнинг уйлари саналади. Бундан ташқари, ҳудуддаги битта умумтаълим мактаби, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган иккита боғча, тўртта заргарлик дўкони, тўртта кафе-бар, олтита озиқ-овқат дўкони каби муҳим объектлар ҳам ишончли назоратда. Шу билан бирга, “Манғит Савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти ҳамда ушбу комплекс ҳудудида жойлашган турли йўналишдаги 19 та савдо дўконлари қўриқлашнинг техник воситалари, яъни марказлаштирилган кузатув тизимлари ва “Ташвиш” тугмалари орқали туну кун ишончли тарзда қўриқлаб келинмоқда.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган бу каби узлуксиз саъй-ҳаракатлар халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун энг мустаҳкам замин яратади. Маҳаллалардаги ҳар бир хонадон ва ижтимоий соҳа объектлари қўриқлаш учун ишончли қўлларга топширилганини ҳис қилиш одамларда эртанги кунга бўлган умид ва хотиржамликни янада мустаҳкамлайди. Бундан кўзланган мақсад эса ягона – ҳар бир фуқаро ўз уйида, кўчада ва иш жойида ўзини тўлақонли хавфсиз ҳис қилишига эришишдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026