28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:58
Қишлоқ хўжалиги 👁 189

Агросаноат соҳасида фаолият юритувчи касаба уюшмаси ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув семинари ўтказилди

Агросаноат соҳасида фаолият юритувчи касаба уюшмаси ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув семинари ўтказилди

Сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар нафақат иқтисодий кўрсаткичларни оширишга, балки ушбу тизимда меҳнат қилаётган минглаб ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга ҳам хизмат қилмоқда. Бу борада жамиятнинг энг муҳим бўғинларидан бири бўлган касаба уюшмаларининг роли беқиёсдир. Айнан шу мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш, жойлардаги мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг 103 та ҳудудий бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Амударё тумани ҳокимлиги биносида ташкил этилган ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 октябрдаги учрашувида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда “2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилди. Ундан кўзланган асосий мақсад – Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликларидаги ҳудудий бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида самарали йўлга қўйишдан иборатдир. Шу билан бирга, ташкилий-меъёрий ишларни тўғри ва тизимли ташкил этиш, шунингдек, жойлардаги касаба уюшмалари раисларига бевосита амалий кўмак бериш масалалари ҳам кун тартибидаги асосий мавзулардан бири бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари Муратбай Данияров, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ҳусан Бегматов, Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Турғунбай Санаев ҳамда мазкур Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Ерғали Сейтназаров ва Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметовлар тадбирда қатнашиб, иштирокчиларга ўзларининг қимматли тавсияларини бердилар.

Семинар давомида бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, касаба уюшмалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари, агросаноат мажмуи ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш механизмлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, тизимда амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти юзасидан муҳим ва амалий маълумотлар тақдим этилиб, иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида урғу қаратилди.

Ушбу амалий ўқув-семинар барча қатнашчилар учун очиқ мулоқот ва ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олибгина қолмай, касаба уюшмалари фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича янги билим ва замонавий кўникмаларга эга бўлдилар.

Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институти томонидан махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди. Ушбу ҳужжат уларнинг касбий салоҳияти ошганлигини тасдиқлаш билан бирга, келгусида қишлоқ хўжалиги ходимларининг манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш йўлидаги масъулиятли фаолиятларига ҳам туртки бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026