12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:27
Жамият 👁 511

«Тош қалъа» маҳалласи: Ижтимоий ҳимоя амалда

«Тош қалъа» маҳалласи: Ижтимоий ҳимоя амалда

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг дарду ташвишлари билан яшаш тамойили бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Давлатнинг ижтимоий сиёсати, аввало, барча фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш ва уларни доимий равишда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бугунги кунда юртимиздаги маҳаллалар одамларнинг муаммоларини тинглайдиган, уларга яқиндан кўмак берадиган чинакам умид масканига айланган. Хусусан, Амударё туманида жойлашган Тош қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан ишлаш тизими ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ушбу маҳаллада ҳозирги вақтда жами 630 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 950 та оила истиқомат қилади. Маҳалланинг умумий аҳолиси эса 3345 нафарни ташкил этади. Бу қадар катта ҳудудда яшовчи барча инсонларнинг муаммоси, қувончи ва ташвиши бевосита маҳалла фаолларининг, хусусан, ижтимоий ходимларнинг доимий эътиборидадир. Маҳалланинг ижтимоий ходими Дониёр Жумамуродов зиммасига айнан шундай улкан ва масъулиятли вазифа юклатилган бўлиб, у ўз касбига чинакам фидойилик билан ёндашиб келмоқда. У фаолияти давомида аҳолининг 12 та турли тоифадаги қатлами билан тизимли равишда иш олиб боради ва муҳтож инсонларга давлатнинг ғамхўрлигини етказишда муҳим кўприк вазифасини ўтайди.

Ижтимоий ҳимоя тизимининг энг асосий вазифаларидан бири – ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи инсонларни қўллаб-қувватлашдир. Тош қалъа маҳалласида бундай тоифага кирувчи бир нафар шахс истиқомат қилади. Ушбу фуқаро ҳеч қачон эътибордан четда қолмаган, унга ижтимоий ассистент томонидан мунтазам равишда зарур маиший ва тиббий хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами бўлган 2-тоифа, яъни ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш ҳам масъулларнинг доимо диққат марказида туради. Маҳаллада жами 109 та ногиронлиги бўлган шахс рўйхатга олинган. Уларнинг ҳолати ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу фуқаролар тегишли гуруҳларга ажратилган. Жумладан, уларнинг 9 таси 1-гуруҳ, 92 таси 2-гуруҳ ҳамда 8 таси 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардир. Бундан ташқари, ҳудудда 17 та ногиронлиги бўлган болалар ҳам яшайди. Уларнинг барчасига индивидуал ёндашилиб, тиббий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил йўлга қўйилган.

Аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида 3-тоифа, яъни кам таъминланган оилалар билан ишлаш тизими ҳам шаффоф ва адолатли асосда ташкил этилган. Ҳозирги кунда маҳалла бўйича жами 70 та оила махсус ижтимоий реестрга киритилган бўлиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Ушбу оилаларнинг 23 таси тўғридан-тўғри давлат таъминотига олинган. Шунингдек, 34 та камбағал оила ва 13 та камбағаллик чегарасидаги оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, уларни муҳтожликдан олиб чиқиш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиш бўйича мақсадли дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Эртанги кунимиз эгалари бўлган болаларнинг тақдири, айниқса, ота-онаси хорижга меҳнат миграциясига кетган вояга етмаганлар ҳам ижтимоий жиҳатдан ҳимояга олинган. Улар 4-тоифани ташкил этиб, маҳаллада жами 9 нафар ана шундай болалар яшайди. Бу болаларнинг қаровсиз қолишига йўл қўймаслик мақсадида уларга қонуний вакил, яъни васий ёки ҳомий тайинланган. Ушбу жараён фақат қоғозда эмас, балки ижтимоий ходим томонидан мунтазам равишда, ҳар чоракда уларнинг яшаш шароитлари, таълим олиши ва руҳий ҳолати чуқур мониторинг қилиниб келинмоқда. Болаларнинг иссиқ уйда, меҳр-эътибор оғушида, хавфсиз муҳитда вояга етиши учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Амударё туманидаги Тош қалъа маҳалласида олиб борилаётган бундай кенг кўламли ижтимоий ишлар давлатнинг халқчил сиёсатининг амалдаги ёрқин ифодаси ҳисобланади. Бу эса ҳеч қайси фуқаро, хоҳ у ёлғиз кекса бўлсин, хоҳ ногиронлиги бор шахс ёки ота-онаси узоқда бўлган гўдак бўлсин, жамият ва давлат эътиборидан четда қолмаслигининг энг мустаҳкам кафолатидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026