12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:56
Жамият 👁 480

“Оғир маҳалла” дастури доирасида 8 та маҳаллада 24 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

“Оғир маҳалла” дастури доирасида 8 та маҳаллада 24 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

Мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ва ҳудудлар инфратузилмасини тубдан яхшилаш борасидаги ислоҳотлар бугун янги босқичга кўтарилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ҳамда 21 февралдаги қарорлари ижроси доирасида Амударё туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг асосий мақсади — ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш, барқарор иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартиришдан иборат. Бу борада шароити мураккаб ҳудудларни қамраб олувчи “Оғир маҳалла” дастури муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур дастур асосида жорий йилда Амударё туманидаги 8 та маҳалла танлаб олиниб, уларнинг ҳар бирига республика бюджетидан 3 миллиард сўмдан, умумий ҳисобда эса 24 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Мазкур маблағ биринчи навбатда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишга, йўл, сув ва электр таъминотини яхшилашга йўналтирилади. Жумладан, дастур доирасида ҳудудларда 6 километр узунликдаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва 53,2 километр янги электр тармоқларини тортиш режалаштирилган. Шунингдек, электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида тармоқни СИП кабель орқали янгилаб, бетон устунлар билан бирга 19 та замонавий трансформатор ўрнатилади. Бундан ташқари, ҳудудларда 160 киловатт қувватга эга қуёш панеллари монтаж қилинади. Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини ривожлантириш, сув таъминотини яхшилаш учун 10 та кучли сув насоси ва 2 та аҳоли пунктида жами 6 та артезиан қудуғи барпо этилади. Аҳоли томорқаларига сув чиқариш мақсадида диаметри 250 ва 300 миллиметр бўлган насослар ўрнатилиб, 2 километр узунликдаги Жумур ёп канали таъмирланади.

Инфратузилмани ривожлантириш билан бир қаторда, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ўстиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга ошириладиган лойиҳалар натижасида туманда 402 та янги иш ўрни яратилади ва 419 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш имкониятига эга бўлади. Натижада 536 нафар аҳолининг доимий даромад манбаи яратилади. Ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлаш орқали 144 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, мавжуд 87 та корхонанинг фаолияти янада кенгайтирилади. Ушбу иқтисодий жонланиш ортидан маҳаллий бюджетга қўшимча 1 миллиард 460 миллион сўм тушум тушиши кутилмоқда. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш мақсадида 98 та савдо лотлари ҳам ташкил этилади.

Туманнинг Юқори қишлоқ маҳалласи мисолида ҳам дастур ижросининг реал самарасини кўриш мумкин. Бу ерда умумий ҳисобда 3 та йирик лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Дастлабки лойиҳа доирасида 70 миллион сўм эвазига 665 та хонадонга тегишли 3,1 гектар томорқа ерларининг оқар сув таъминоти тубдан яхшиланади. Иккинчи лойиҳа электр энергияси таъминотини яхшилашга қаратилган бўлиб, Навқирон авлод ва Ғаллакор кўчаларида 420 миллион сўм маблағ эвазига 250 киловатт қувватли трансформатор ўрнатилади. Бунга қўшимча равишда Манзара, Навқирон авлод, Посбонлар, Фермерлар ва Миллий истиқлол кўчалари бўйлаб бетон устунлар ўрнатилиб, 1 миллиард сўмлик электр тармоқлари тортилади. Ҳар икки лойиҳа бўйича пудратчилар аниқланган ва буюртмачи сифатида "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти белгиланган. Учинчи лойиҳа асосида эса маҳаллани туман маркази ва бошқа туташ ҳудудлар билан боғловчи йўлларга 1 миллиард 510 миллион сўм маблағ сарфланиб, сифатли асфальт қопламаси ётқизилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманинг Қиличбой овулида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу мақсадида республика бюджетидан 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Мазкур дастур доирасида ҳудуд инфратузилмасини бутунлай ўзгартирувчи қатор манзилли лойиҳалар шакллантирилди.

Жумладан, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион сўмга 2 та воркаут майдончаси ҳамда 400 миллион сўмга 2 та болалар ўйингоҳи барпо этилади. Шунингдек, 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига 2 километр узунликдаги пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилиши белгиланган. Маҳалла кўчаларини ободонлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 250 миллион сўмга 50 та тунги ёритиш чироғи, 50 миллион сўмга “ақлли” светофор ўрнатилади. 950 миллион сўм маблағ эвазига 3 километр узунликдаги йўлларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилади. Бундан ташқари, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 50 миллион сўм маблағ эвазига 3 километр узунликда масофага СИП кабели тортилиб, 100 миллион сўмга 1 та 250 киловатт қувватга эга замонавий трансформатор ўрнатилади. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун 1,5 миллиард сўмга кичик бозорча ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

“Оғир маҳалла” дастури ва “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси доирасидаги бу каби тизимли ишлар ҳудудлар қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026