12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:11
Жамият 👁 456

Нукусда «QR Gastronomic Quality - 2026» фестивали юқори савияда ўтказилди

Нукусда «QR Gastronomic Quality - 2026» фестивали юқори савияда ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси ўзининг бой тарихи, бетакрор маданияти ва жозибадор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб этиб келаётган масканлардан ҳисобланади. Эндиликда бу замин нафақат тарихий ёдгорликлари, балки ўзига хос миллий таомлари билан ҳам жаҳон туризм харитасида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда. 9 июль куни Нукус шаҳрида жойлашган «Qaraqalpaq Etno Awıl» туристик мажмуаси ҳудудида ўтказилган «QR Gastronomic Quality - 2026» фестивали фикримизнинг ёрқин далилидир. Ушбу кенг кўламли тадбир профессионал ошпазлар, ресторан бизнеси вакиллари, туризм соҳаси мутахассислари, экспертлар ҳамда кўплаб меҳмонларни ягона мақсад йўлида бирлаштирди.

Мазкур йирик лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фондининг ижтимоий буюртмаси асосида молиялаштирилди. Ташаббус Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг бевосита қўллаб-қувватлашида «DMO Karakalpakstan» жамоат ташкилоти томонидан амалга оширилди. Лойиҳанинг бош мақсади – минтақадаги умумий овқатланиш соҳасини янги сифат босқичига олиб чиқиш, маҳаллий гастрономияни ҳудуднинг асосий туристик брендларидан бирига айлантириш ва хизмат кўрсатиш тизимига замонавий халқаро стандартларни кенг жорий этишдан иборатдир.

Ушбу улкан натижага эришиш йўлида давлат, жамоатчилик ва тадбиркорлик секторлари вакилларини ўзида жамлаган жуда кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, тадбирга қадар жами 6 та семинар-тренинг ташкил этилиб, уларда гастрономик бизнес эгалари, туристик компаниялар вакиллари, ҳунармандлар ва ёшлардан иборат 213 нафар иштирокчи қатнашди. Аҳамиятлиси, уларнинг 117 нафарини хотин-қизлар ташкил этди. Шунингдек, қўшимча 122 нафар иштирокчи лойиҳанинг махсус тақдимотларида қатнашди. Бу жараёнда Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 3 та йиғилиши ўтказилиб, давлат ва хусусий сектор вакиллари мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимларини ўзаро муҳокама қилдилар. Таълим йўналишида 151 нафар ёш иштирокчи жалб қилинган бўлса, соҳанинг 47 нафар вакили хорижий экспертлар томонидан ўтилган маҳорат дарсларида ўз малакаларини оширишга муваффақ бўлди.

Лойиҳанинг муҳим натижаларидан яна бири замонавий таълим ва ахборот базасининг яратилганидир. Етакчи маҳаллий мутахассислар иштирокида тайёрланган гастрономик хизматлар сифат стандартларини жорий этиш бўйича амалий қўлланма қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида чоп этилди ҳамда ҳудуддаги барча умумий овқатланиш корхоналарига етказиб берилди. Соҳани рақамлаштириш мақсадида ишга туширилган махсус электрон платформа ва мобил илова хизмат кўрсатиш соҳасида янги саҳифа очди. Эндиликда мижозлар QR-код орқали 4 тилда тақдим этилган рақамли менюни зудлик билан очиб, таомларнинг фотосуратлари, таркиби, вазни ва нархлари билан танишиши, хизмат даражасини баҳолаб, ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириши мумкин.

Асосий байрам кунида эса «Qaraqalpaq Etno Awıl» мажмуаси ҳақиқий маънодаги улкан гастрономик майдонга айланди. Меҳмонлар кун давомида профессионал ошпазларнинг қизғин мусобақасига гувоҳ бўлдилар. Майдонда нафақат маҳаллий, балки Хоразм вилоятидан ташриф буюрган моҳир ошпазлар ҳам пазандалик сирларини намойиш этишди. Шунингдек, турли миллат вакилларининг миллий ошхоналари намойиши, мавзули кўргазма павильонлари, қизиқарли викториналар ҳамда миллий либослар ва анъанавий таомлар уйғунлашган ўзига хос муҳит барчага унутилмас таассурот бағишлади. Санъаткорларнинг концерт дастурлари эса байрам шукуҳини янада оширди.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли қисми умумий овқатланиш корхоналари ва профессионал ошпазлар ўртасидаги беллашувлар бўлди. Иштирокчилар муаллифлик таомлари, замонавий тайёрлаш технологиялари ва тақдимотнинг ўзига хослигини юқори даражада намойиш этдилар. Ҳакамлар ҳайъати таомларнинг таъмига қўшимча равишда уларнинг халқаро стандартларга нечоғлиқ мос келишини ҳам баҳоладилар. Ресторан ва кафелар ўртасидаги беллашувда 1-ўрин «Caravan» ресторанига насиб этди. 2-ўринни «MJ Family» ресторани эгаллаган бўлса, 3-ўринга «Qaraqalpaq asxanasi» ресторани муносиб деб топилди. Ғолиблар гастрономия индустриясини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш йўлланмаси билан тақдирландилар.

Профессионал ошпазлар беллашуви ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди. Унда Нукус шаҳридаги «LasVegas» ресторани бош ошпази Мадина Давлетмуратова 1-ўринни қўлга киритиб, тенгсиз эканини исботлади. Хоразм ошпазлар санъати академияси вакили Сарабиби Ўрозметова 2-ўринга, Мўйноқ туманидаги «ANISA» ресторани бош ошпази Гулмира Батирбаева эса 3-ўринга лойиқ деб топилди. Ғолибларга диплом, махсус статуэтка ва пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, турли миллатларнинг миллий таомлари кўргазмасида Рус миллий маданий маркази 1-ўринни, украин миллий маданий маркази 2-ўринни ва Корейс миллий маданий маркази 3-ўринни эгаллади. Фестивалнинг энг креатив ошпази номинациясида эса «MJ Family» ресторани бош ошпази Андрей Грачёв мутлақ ғолиб деб топилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбари Қуўатбай Каримходжаев, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раиси Гулмирза Йўлдошев ҳамда «DMO Karakalpakstan» жамоат бирлашмаси директори Мэлс Қосназаровлар иштирок этиб, ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур лойиҳа шунчаки байрам ёки танлов доирасидан чиқиб, таълим, рақамли технологиялар, халқаро ҳамкорлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни ўзида мужассам этган яхлит комплекс ташаббусга айланди. Ушбу фестиваль гастрономия нафақат бой маданий мероснинг муҳим бўлаги, балки туризм, барқарор иқтисодиёт ва Қорақалпоғистон Республикасининг жаҳон майдонидаги ижобий имижини шакллантиришда энг кучли воситалардан эканлигини яна бир бор исботлади. Бу эса келажакда Қорақалпоғистон Республикасининг жаҳон сайёҳлари учун энг севимли гастрономик манзиллардан бирига айланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026