ИНТЕНСИВ БОҒ ЯРАТИЛДИ
"Чойкўл” овули ҳудудидаги Жумабой Саидбоев раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигининг 14 гектарлик ҳосилдор ерида янги боғ яратилди. Мазкур янги, интенсив боғни "ҚРҚишлоқхўжаликкимё” ҳудудий АЖ филиал корхонаси мутахассислари барпо этишди. Америкадан келтирилиб, Шредер номидаги узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти олимлари томонидан маҳаллийлаштирилган олма кўчатларини институтнинг Самарқанд филиали мутахассислари етказиб беришди. Узум кўчатлари эса Наманган вилоятидан келтирилди.
Айни кунда 8 гектар майдондаги олма кўчатлари тўлиқ куртак ёзди. 4 гектар майдондаги узумнинг тоифи, хусайни ва чиллаки навлари, 2 гектар ердаги нашвати ниҳоллари тупроққа илдиз қўйди.
Интенсив боғ барпо этилиши билан 5 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлишди. Бош боғбон Комилжон Эшчанов раҳбарлигидаги ишчилар ёш ниҳоллар қаторларига ишлов бериш ишларини агротехника қоидалари асосида олиб боришмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶