Очиқ суд мажлиси ўтказилди: бир қатор жиноят ишлари ва жазони ўташ билан боғлиқ материаллар кўриб чиқилди
2026 йил 19 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис суд раиси Жасурбек Балтабаев раислигида, судья ёрдамчиси Э. Жуманиёзов ҳамда Амударё туман прокурорининг катта ёрдамчиси О. Эркулиев иштирокида ўтказилди.
Суд мажлиси давомида уч нафар фуқарога оид жиноят ишлари кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбланган М.Ў, ЖКнинг 126¹-моддаси 4-қисми (оилавий (маиший) зўравонлик) билан айбланган Р.Г. ҳамда ЖКнинг 126¹-моддаси 3-қисми (оилавий (маиший) зўравонлик) билан айбланган Н.Ж.га нисбатан очилган ишлар муҳокама қилинди. Суд айбланувчиларнинг айбдорлик масаласини ҳал қилмасдан, Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 4-қисмига асосан тарафларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан мазкур жиноят ишларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шунингдек, мажлисда Жиноят кодексининг 73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) тартибида 2 нафар маҳкумга оид ишлар ҳам кўриб чиқилди. Илгари жиноят содир этган, бироқ ҳозирги кунда тузалиш йўлига қатъий ўтган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ушбу маҳкумлар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Суд томонидан уларга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этилган тақдирда, Жиноят кодексининг 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) қоидаларига мувофиқ жазо тайинланиши ҳақида тушунтириш берилди.
Бундан ташқари, суд маҳкум Ҳ.Қ.га оид Жиноят кодексининг 48¹-моддаси 6-қисми асосида тўпланган иш материалини кўриб чиқди. Маҳкум жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли, унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган 1 йил 6 ой 2 кунлик озодликни чеклаш жазоси худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶