14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:53
Сиёсат 👁 6,586

ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ РУҲЛАНТИРУВЧИ ЯНГИ КИТОБ

ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ РУҲЛАНТИРУВЧИ ЯНГИ КИТОБ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китоби "Ўзбекистон” нашриёти томонидан кўпминг нусхада чоп этилди. Ушбу китобдан давлатимиз раҳбарининг сайловолди жараёнларидаги 20 дан зиёд учрашув ва анжуманларда, жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари билан учрашувларда, иккала палатанинг қўшма мажлисида, Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилишида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг VII съездида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайловчилари вакиллари билан учрашувларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимидаги нутқ ва маърузаларида, шунингдек, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида билдирган энг муҳим, концептуал аҳамиятга эга ғоя ва фикр-мулоҳазалари ўрин олган.

Давлатимиз ва жамиятимизнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиёт стратегияси аниқ-равшан белгилаб берилган ана шу чиқишларда мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтариш, унинг иқтисодий қудратини ошириш, ижтимоий соҳалар – таълим-тарбия, илму фан, соғликни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини изчил ривожлантириш, аёллар, кексалар ва ёшларимиз учун янада қулай шароит ва имкониятлар яратиш, ҳар бир ҳудуд ва минтақани равнақ топтиришга доир янги режа ва устувор лойиҳалар, бугунги кунда дунёда юз бераётган кескинлик ва қарама-қаршиликларнинг моҳияти, турли таҳдидларнинг олдини олиш, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси тўғрисидаги қарашлар ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён қилинган.

Мазкур тўпламнинг бош ғоясини қуйидаги сўзларда мужассам бўлган энг муҳим ўзак фикр ташкил этади:"Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизга чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда "Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган савол устида ўйлашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим”.

Ана шундай ёндашув асосида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тарихий йўли теран таҳлил қилиниб, бу ҳаётий саволларга чуқур ва ҳаққоний жавоблар берилгани нашрнинг қимматини янада оширади.

Ушбу китобни мутолаа қилар эканмиз, ҳар бир масалага халқимизнинг миллий манфаати ва яна бир бор миллий манфаати нуқтаи назаридан ёндашиш, теран қиёсий-таҳлилий мушоҳада, тарих, замон ва келажакни бир бутун диалектик ҳодиса сифатида кўриш, ҳар қандай мавзуда жўшқин баҳс ва мулоқотга тайёрлик – буларнинг барчаси мустақил ўзбек давлатининг асосчиси, дунё миқёсида тан олинган йирик давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг сиёсий услубига хос бўлган ёрқин хусусиятлар эканига ишонч ҳосил қиламиз.

Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётимизда беқиёс аҳамият касб этадиган мазкур китоб ҳозирги ва эртанги кунимизнинг энг устувор йўналишларини ўзида мужассам этиб, янги ва яқин тарихимизнинг ҳали биз тўла англаб етмаган кўплаб қирраларини кашф этишда, жамиятимизнинг тараққиёт фалсафасини, мамлакатимиз ва халқимиз келажаги, унинг равнақини белгилаб беришда, айниқса, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Тимур Асенбаев, Қорақалпоғистон Республикаси

хўжалик судининг судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026