15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:16
Сиёсат 👁 3,646

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг еттинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг  еттинчи сессияси тўғрисида  АХБОРОТ

Шу йил 30 октябрь куни туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари директорлари, туман фермерлари Кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар

Сессияни 26-сонли, "Дарёбўйи” сайлов округидан депутат Р.Рўзметов очди ва бошқариб борди.

Сессия котиблигига 8-сонли "Бўстон” сайлов округидан депутат Х.Ўразақов сайланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар ҳавола этилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Юлдашевнинг ҳисоботи ҳақида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедованинг ҳисоботи ҳақида.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг 2015 йил 29 сентябрдаги №01-10/522-сонли хати билан жўнатилган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг 2015 йилнинг ўтган давридаги фаолияти, жумладан "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг ижросини таъминлашдаги иштирокини ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар” тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2015 йил 30 сентябрдаги №11-07/523-сонли хати билан жўнатилган "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг 2015 йилнинг ўтган давридаги фаолияти, жумладан "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг ижросини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иштироки натижаларини ўрганиш юзасидан маълумотнома” тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 25 сентябрдаги "Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик дастури тўғрисида”ги № КҚ-48-III-сонли қарори ҳақида.

6. Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2015 йил иккинчи ва учинчи чоракдаги ижроси тўғрисида.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Юлдашевнинг, иккинчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедованинг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги учинчи масала юзасидан тайёрланган ахборотни депутат Р.Рўзметов, тўртинчи масала юзасидан тайёрланган маълумотни депутат Ғ.Ешниёзовлар ўқиб эшиттирдилар.

Депутат С.Наметов сессия иштирокчиларини сесия кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан қарор лойиҳаси билан таништирди.

Сессия кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан туман молия бўлими мудири А.Абдижамиловнинг ҳисоботи тингланди.

Туман Кенгашининг еттинчи сессиясида муҳокама этилган масалалар юзасидан туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Т.Бобониёзов, 14-Пахтакор сайлов округидан депутат, туман фермерлар Кенгаши раиси О.Қурбониёзов, "Манғит - Назархон” ИТБ бошлиғи Б.Давеков, "амударёдавсувмахсуспудрат” ДУК директори Р.Юсупов, туман мелиоратив тизими бошлиғи Ш.Юсупов, туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Янгибоева, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Ҳалимов, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси М.Ўрозбоев, 29 –Қангли сайлов округидан депутат З.Сапарова, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири А.Қўшаев, туман давлат солиқ инспекуияси бошлиғи Ж.Ўрозметов, туман Кенгашининг маҳаллий бюджетини шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Казаковлар сўзга чиқдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019