29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:39
Сиёсат 👁 3,821

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 11-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 11-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2015 йил 16 ноябрь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Регламентининг 16-моддасига мувофиқ туман ҳокими топшириғига биноан депутат Р.Ўрозбоев раислик қилди.

Сессияда Кенгаши депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тумандан сайланган депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бўлимлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, туман Кенгаши ҳузуридаги "Жамоатчилик назорати Кенгаши” аъзолари, тижорат банклари, туман фермерлари Кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, овуллар ва улар таркибидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, муқобил машина трактор парклари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, танловда қатнашиш учун ҳужжат топширган айрим фермер хўжаликлари раҳбарлари ва фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди.

Сессия котиблигига 18-"Хитой” сайлов округидан депутат Г.Бабажанов сайланди.

Сессия кун тартибига "Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзод тавсия қилиш тўғрисида”ги ва "Амударё туманида фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонлари участкалари ҳажмларини мақбуллаштириш ва янгидан фермер  хўжаликларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалалар ҳавола қилинди.

Депутатлар "Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан Марказий сайлов комиссиясининг аъзолигига Туямўйин-Нукус минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси Манғит шаҳар сув тармоқлари корхонаси бошлиғи Каримов Икром Эркиновичнинг номзоди тавсия қилдилар.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, "Жамоатчилик назорати Кенгаши” аъзоси, Амударё туманида фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонлари участкалари ҳажмларини мақбуллаштириш бўйича ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари Анвар Юлдашев ахборот берди.

Ахборотда "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2015 йил 21 октябрдаги "Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, фермерларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида уларнинг ер участка ҳажмларини мақбуллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 01-03-13-12-сонли йиғилиш баёни топшириқларининг ижроси бўйича атрофлича маълумот берилди.

Музокаралардан кейин депутатлар туман ҳокимлиги ер заҳира фонди ҳисобидаги ер участкаларида фермер хўжаликлари ташкил қилиш учун танлов комиссиясига ҳужжат топширган талабгорлар билан савол-жавоб қилиб, уларнинг танловда иштирок этишларига рухсат бердилар.

Кун тартибидаги масалалар бўйича туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

 

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026