14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:20
Мақолалар 👁 5,552

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР САФИ ОШМОҚДА

Манғит шаҳрининг "Дўстлик” маҳалласида яшовчи дурадгор-уста Ботир Камолов оилавий тадбиркорлик билан шуғуллана бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. У янги иморат қурувчиларнинг буюртмалари асосида эшиклар, дераза ромлари ва бошқа рўзғорбоп буюмлар ясашни йўлга қўйди. Шу билан бирга ҳунар ўрганишни хоҳлаган маҳалла ёшларига дурадгорлик сирларини ўргатмоқда.

 

ЭЪТИБОР ЯХШИ БЎЛГАЧ

Назархон ОФЙ ҳудудида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилади. ОФЙнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулжаҳон Ибрагимованинг саъй-ҳаракатлари боис, овулда 20 нафардан зиёд киши касаначилик фаолияти билан шуғулланиши учун шароит яратиб берилди. Бундан ташқари, 40 дан зиёд оилада оилавий тадбиркорлик йўлга қўйилган. Хитой технологияси асосида ҳудуднинг "Қуламет ўй” мавзесида бунёд этилган ғишт заводида эса 45 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланишди.

 

Пиллакорлар иши қизғин

"Тошёп” овулидаги мавжуд 5 та фермер хўжаликларида айни кунларда ғўза парвариши билан бир қаторда 84 қути ипак қурти ҳам илғор тажрибалар асосида парвариш қилинаяпти. Ипак қуртлари парвариши мутахассислар томонидан мунтазам назорат қилиниб, тавсиялар бериб борилаяпти. Тошёплик пиллакорлар режадаги сифатли хом ашёни етиштиришлари учун етарли озуқа базаси мавжуд.

 

БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА

Туманимизда "Обод турмуш йили”нинг йирик қурилишларидан бири – Қипчоқ қишлоғида қад ростлаётган замонавий қулайликларга эга бўлган мусиқа ва санъат мактаби биносидир. Бу янги мактаб 150 ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, уни "Амударё махсус қурилиш” МЧЖ қурувчи-бунёдкорлари барпо қилмоқдалар. Бу янги қурилиш объектида 2 миллиард 462 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади. Қурилиш-монтаж ишларини тажрибали қурувчи-муҳандис Раҳимбой Тожибоев бошқариб, мувофиқлаштириб бормоқда.

Янги мусиқа ва санъат мактаби қурилиши Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги байрамига битказилиб, бу улуғ байрамга муносиб совға тайёрланади.

 

ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ

"Тўлқин” овулидаги "Амударё соҳили” фермер хўжалиги чорвачилик ва пахтачиликка ихтисослашган бўлиб, бу ерда  Польшадан келтирилган сут  маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги 110 бош йирик шохли зотдор қора-ола моллар зооветеринария қоидаларига мувофиқ парвариш қилинмоқда. Тажрибали ветеринар Кенжабой Абдуллаев махсус келтирилган зотдор моллар уруғлари билан мазкур Польша зотидаги сигирларни сунъий усулда уруғлантириб, ўтган 2012 йил давомида 80 бош соғлом бузоқ олишга эришди.

 

УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати  билан Манғит шаҳридаги   "Чордара” маҳалласида истиқомат қилувчи уруш фахрийларидан Ўтепберган бобо Адилов ва Холбой бобо Бекмановлар хонадонларида маҳалла фаоллари бўлишиб, уларга миллий чопон-тўн кийдирилди ва турли ширинликлар совға қилинди. Шунингдек, Президентимиз Фармонига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан совға пули берилди.

Мана шундай тадбир Навоий маҳалласида ҳам бўлиб, маҳаллада истиқомат қилувчи уруш фахрийларидан Собир бобо Нуруллаев ва Йўлдош бобо Тожимуродовларга маҳалла фаоллари номидан қимматбаҳо совғалар ва ҳар бирига 500 минг сўмдан пул ҳадялари берилди.

 

БИР ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИДАЙ

Туркманистон давлати билан чегара ҳудудда жойлашган Амир Темур номли овулда 3312 нафар турли миллат вакиллари аҳил-иноқ истиқомат қилишмоқда. Уларнинг 2545 нафари ўзбеклар, 63 нафари қозоқлар, 19 нафари қорақалпоқлар, 683 нафари туркманлар ва рус-татар миллатларига мансуб кишилардан иборат бўлса-да бир-бирлари билан дўст-биродар, қуда-анда бўлиб яшаяптилар.

Тўйи, маъракаси, қувончи бир овул одамлари 9 та фермер хўжалиги пахта далаларида кўзланганидай ҳосил ундириш мақсадида ҳамжиҳатликда меҳнат қилишмоқда ва 130 қути ипак қуртларини тунни-кунга улаб парвариш қилишмоқда.

 

ижтимоий муҳофаза

Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 27 майдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғизларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2012-сонли Фармонига ва 2011 йил 30 майдаги 1542-сонли қарорига мувофиқ ўзгаларнинг парваришига муҳтож 143 нафар якка-ёлғиз пенсионер ва ногиронларга хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Якка-ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлардан 18 нафарига 17 нафар ижтимоий ходим бириктирилган бўлиб, улар ўзгалар ёрдамига муҳтож кишиларга сидқидилдан хизмат қилишмоқда.

Якка-ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлар ижтимоий ходимлар ёрдамидан мамнун бўлишмоқда.

 

ҚИШЛОҚДАГИ АГРОФИРМА

 

"Бўзёп” ОФЙнинг "Оланг овул” маҳалласида яшовчи Анвар Тожибоев "Микро-кредитбанк”нинг Манғит филиалидан 4,5 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиб, паррандачилик фермаси ташкил этишга киришганида кўпчилик ферма истиқболига ишонмаганди. 2011 йилда 5 минг та товуқ боқиш учун мўлжалланган  қўра қуриб, "Тожибоев Ўролбой” агрофирмасини давлат рўйхатидан ўтказиб, иш бошлаган Анвар Тожибоев қисқа вақт ичида паррандачилик етти хазинанинг бири эканлигини амалда исботлади. Агрофирма ўз харажатларини қоплаш билан бирга Анвар Тожибоевнинг оила аъзолари ва яна 4 нафар киши доимий иш билан таъминланди. Агрофирмада етиштирилиб, ички бозоримизни тўлдираётган паррандачилик маҳсулотлари сифатидан харидорлар мамнун.

www.amunews.uz

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019