АЖДОДЛАРИМИЗ ЎГИТЛАРИ ИБРАТ МАКТАБИДИР
Ота-боболаримиздан қолган ҳикматли сўзлар, мақол, ҳикоя, ривоятлар бизнинг маънавий бойлигимиз бўлиб, тарбиялайди, бизни эзгуликка ундайди, кўзимизни очади. Худди асрлар қаъридан келаётган нидодек бизга ҳамроҳ ва катта бир ҳаёт мактабидир.
Биз кундалик турмушимизда ҳаётимизда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан ўзимизга сабоқ оламиз ва боболаримиз айтган бу сўзлар не чоғлик тўғри ва ҳикматли эканига амин бўламиз.
Ота-боболаримизнинг бу ҳикматлари асрлар давомида ўз исботини топган. Қаранг, асрлар оша бугунги ривожланган замонимизда ҳам бу сўзлар қанчалар пурҳикмат, ҳақиқат. Боболаримиз бу сўзлари билан биз авлодлар дилида яшайди.
Чунончи "Тилга эътиборсиз – элга эътиборсиз” иборасининг замирида қанча маъно ётади. Юртга ҳурмат, ота-онага ҳурмат, элга, барча ката-кичикка ҳурмат она тилимизга эътиборимиз билан белгиланади.
Ота-боболаримизнинг бунингдек ҳикматли сўзлари, дилимизда экан, биз ҳеч қачон ўзлигимизни, миллийлигимизни йўқотмаймиз. Аслини олганда, хотира – бу инсонийликнинг бир белгиси ҳамдир, бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган хислатимиздир.
Хотирамизда ота-боболаримиз панд-насиҳат, ўгитлари бор экан, биз йўлимиздан адашмаймиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз.
Севара КАМОЛОВА,
Холимбег овули.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶