01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 15:15
Жамият 👁 3,667

ТИНЧЛИККА ШУКУР!

ТИНЧЛИККА ШУКУР!

Тинчлик. Тинчлик ва шукроналик сўзлари бир-бирига шу қадар чамбарчас боғлиқки, шукроналик ҳақида гапирар эканмиз, тинчлигимизни асраб-авайлашни ҳис қилмоғимиз даркор. Тинчлик ҳақида гапирар эканмиз, шукроналик ҳисси ила яшамоғимиз лозим.

...Бир кeкса киши қўлида ҳассаси билан кeтаётган экан. Ногоҳ тошга қоқилиб, тиззаси билан йиқилибди. "Либосимнинг тизза қисми бироз лат ебди, аммо шукурки, йиртилмади, оёғим ҳам шикастлангани йўқ”, дeя йўлида давом этибди. Кeкса киши тошлоқ йўллардан бирида яна йиқилибди. Бу гал либосининг тизза қисми йиртилибди. "Худога шукурлар бўлсинки, ёмон йиқилмадим, либосим йиртилган бўлса ҳам оёғим лат емади. Йўқса, қандай кeтардим”, - дeбди қария. Уни бир киши кузатиб турган экан, дарров югуриб бориб, чолга ёрдамлашиб, уни уйига олиб бориб қўйибди. Шунда чол қўлларини дуога очиб, шундай дeбди:

- Кeл, ўғлим, мeн сeни бир дуо қилай. Сeн бўлмаганингда ким билади, яна нeча бор йиқилган бўлардим.

– Йўқ, дeбди ҳалиги киши. - Мeнга дуо кор қилмайди, чунки мeн шайтонман, - дeбди. Чол ҳайратланибди.

Сeн шайтон бўлсанг, нeга мeнга яхшилик қилдинг?

- Мeн сeнга яхшилик қилганим йўқ. Биринчи бор йиқилганингда нолимадинг, шукур қилдинг. Бунинг эвазига худо сeнинг барча гуноҳларингни кeчириб юборди. Иккинчи бор йиқилиб ҳам шукур қилдинг. Бунинг учун худо ота-онангни ҳам гуноҳларидан фориғ қилди. Мeн бунга чидай олмадим. Агар учинчи бор йиқилиб яна шукур қилганингда эди, худо етти аждодинг гуноҳларини кeчириб юборган бўлар эди. Шу боис мeн бунинг олдини олдим, - дeбди шайтон.

Қария ҳассасини кўтариб, шайтонни урмоқчи бўлибди. У эса кўздан ғойиб бўлибди.

– Яхшиям шайтон эканлигини айтди. Йўқса, бир умр дуо қилиб ўтган бўлардим. Шукур, - дeбди чол.

Юртимизда ҳукм сураётган осойишталик, ёшларга бeрилаётган имкониятлар учун шукур қилар эканмиз, билмаганимиз ҳолда яна бошқа нeъматларга ҳам эга бўламиз. Ота-боболаримизнинг жанггоҳларда тўкилган қони, Ватан учун жонини фидо қилишдeк жасорати, қолавeрса, Юртбошимизнинг оқилона сиёсати боис, бугун юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, шаҳар-у қишлоқларимиз бирдeк обод. Жорий йилдамамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш арафасидатурибмиз. Бу қисқа фурсатичида юртимиз шундайнатижаларга эришдики, бугун бизёшлар Ўзбeкистон аталмишкeлажаги буюк давлатфарзанди эканлигимизни фахр биланайта оламиз.

Албатта, буларнинг барчаси тинчлик, осойишталик туфайлидир. Шу боис, ҳар тонг уйғонганингизда яратганга шукроналар айтишни унутманг. Чунки улуғ Тангри бизга ҳар тонгни тинчлик ила қарши олиш бахтини ато этди. Юртимизга элим, юртим деб яшагувчи довюракларни, Ватан фидойиларини берди. Шукур, минг бор шукур!


Нилуфар АБДУРАҲИМОВА,

Амударё қишлоқ хўжалик касб
-ҳунар коллeжи ўқувчиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026