12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:38
Маданият 👁 314

ЁШ ИЖРОЧИЛАР ЎРТАСИДА ШУКУРУЛЛА ГУЛМАНОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАБ “САНЪАТИМ – САОДАТИМДИР” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШ ИЖРОЧИЛАР ЎРТАСИДА ШУКУРУЛЛА ГУЛМАНОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАБ “САНЪАТИМ – САОДАТИМДИР” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этишлари учун кўмаклашиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш, ўзбек халқининг бой санъати ва қардош халқлар куйларидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ўзбек мусиқа санъати маданиятини юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш ҳамда иқтидорли ёшларни кашф этиш ва ижодини тарғиб қилиш мақсадида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Шукурулла Гулмонов хотирасига бағишлаб “Санъатим - саодатимдир” деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Унда 9- ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 16 ёшга тўлмаган ўқувчилари иштирок этишиб, ўз қобилиятларини амалда намоён этдилар.

Танлов А, Б, В гуруҳларда, халқ чолғулари, анъанавий чолғулар, анъанавий хонандалик ва бахшичилик йўналишлари бўйича ўтказилди.

Кўрик-танловни 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Йўлдош Абдалов очди ва Шукурулла Гулмоновнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб, кўрик-танлов иштирокчиларига омад тилади. Шундан сўнг, Шукурулла Гулмановнинг фарзанди Ибодулла Гулмонов отаси ҳақидаги хотиралари ҳақида сўзлаб берди.

Гулманов Шукурулла Гулманович 1948 йил 16 февралда Амударё туманининг Манғит шаҳрида туғилган. 1965 йилда ҳозирги 16-сонли умумтаълим мактабини тугатган. Ўша йили Нукус Давлат педагогика институтининг бошланғич таълим ва мусиқа факультетига ўқишга қабул қилинган, аммо қашқар рубоби чолғусига қизиқиши устун келиб, 1968 йилда Хоразм вилоятидаги Матюсуф Харратов номидаги мусиқа ва санъат билим юртига қашқар рубоб мутахассислиги бўйича сиртқи таълим йўналишида ўқишни давом эттирган.

Илк меҳнат фаолиятини 1969 йилда Амударё туманидаги Ҳамза номли 7 йиллик болалар мусиқа мактабида қашқар рубоб синфи ўқитувчиси, кейинчалик ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаб давом эттирган.

Доимий ўқиш ва изланишдан тўхтамаган Ш.Гулмонов 1974 йилда Тошкент Давлат Маданият институтига сирқи таълим йўналиши бўйича ўқишга кириб, 1979 йилда институтни муваффақиятли тугатган.

Ҳақиқий санъат фидойиси, кўплаб амударёлик санъаткорларнинг устози Шукрулла Гулмонов 1997 йилда Ҳамза номидаги 7 йиллик болалар мусиқа мактаби директори лавозимига тайинланиб, 2005 йилгача фаолият олиб борган. У оғир хасталик туфайли 2005 йил 22 августда вафот этган.

Шукурулла Гулманов ўз меҳнат фаолияти давомида етук педагог ҳамда чолғу оркестри раҳбари сифатида ўқувчилари билан ҳар йили санъат йўналишида ўтказиладиган кўплаб республика кўрик-танловларида фахрли ўринларни эгаллаган.

Ўқитувчилик фаолиятидан ташқари, муваффақиятли ижод қилиб, бир неча куйлар басталаган, шеърлар ёзган. У “Тановар” куйини ўзига хос услубда басталаб, шогирдларига ўргатган. Шукрулла Гулманов қаламига мансуб “Она юрт омон бўлсин” қўшиғи ҳозирги кунда ҳам болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ижро қилиниб келмоқда.

Бугунги кунда Гулмановларнинг 4 та авлодга мансуб сулола вакилларидан сурнайчи Гулман Ҳасановнинг фарзанди бўлган Шукурулла Гулмановнинг фарзандларидан Ибодулла, Хайрулла, Сайфулла Гулмановлар, марҳума қизи Наргиза ва уларнинг фарзандлари Санъат, Гулноза, Хурсанд, Бегдулла, Жавоҳир, Мубиналар ҳамда келини Нигора Усмоновалар санъат соҳасида ўқиб, фаолият юритишмоқда.

Хушовоз хонанда, таниқли санъаткор Анвар Худойберганов раислигидаги ҳакамлар ҳайъати аъзолари 13 та йўналиш бўйича ғолиблик учун ўз санъатларини намойиш этган, Шукурулла Гулмановнинг издошлари томонидан ижро этилган куйларнинг мазмун-моҳияти, кўрик-танлов иштирокчиларининг ижрочилик маҳоратини синчковлик билан кузатиб, ҳар бир ижрочининг мусиқа санъати бўйича билимини муносиб баҳолаб бордилар. Кўрик-танловда чолғу тури бўйича чанг, прима рубоб, қашқар рубоб, афғон рубоб, дутор бас, ғижжак, чанг, уд, доира, танбур йўналишлари бўйича маҳоратли ижрочилар танланиб, ғолиблар кўрик-танлов ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бўлиб ўтган кўрик-танлов Шукурулла Гулманов хотирасига ва унинг ижод йўлига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан ташқари, ёш ижрочилар қалбида интеллектуал мулкка дахлдорлик туйғусини уйғотгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026