ТАДБИРКОРЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР
Юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги ўрни тобора юксалиб бормоқда. Соҳа ривожига қаратилган юксак эътибор туфайли мамлакатимизда ишбилармонлар сафи кенгайиб, уларнинг манфаатлари доимо давлат ҳимоясидадир.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғриси»ги Фармони ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.
2015 йилнинг 1 июлидан Фармонга мувофиқ микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда, тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик юритувчи субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади. Шунингдек молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар 10 кундан ошмайди.
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги текширувдан кейинги даврни қамраб олади. Кўзғатилган жиноят ишлари муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокат иштирокида (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқни рад этиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар, ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқланганидан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади.
Мазкур Фармон тадбиркорларимизнинг эмин-эркин фаолият юритишлари учун имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Расул ШЕРЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг катта инспектори.
Камол ШИРИНОВ,
Департаментнинг
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг ҳужжатли текширишлар бўлими
тафтишчиси.
(Фото - http://uz24.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶