28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:30
Иқтисодиёт 👁 2,909

МАҚСАДИМИЗ – ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

МАҚСАДИМИЗ – ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

Яқин ўтмишда қолоқ ва аграр республика  бўлган, иқтисодиётининг асосини фақат пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш корхоналари ташкил этган Ўзбекистонимизда истиқлол йилларида барча соҳаларда улкан юксалишларга эришилди. Умуман янги соҳа – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилиб, айни кунда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоиздан зиёди шу тармоқ ҳиссасига тўғри келаяпти. Мамлакатимиздаги жами иш билан банд аҳолининг 80 фоизга яқини айнан шу соҳада меҳнат қилишмоқда. Тадбиркорлар жамиятимизнинг таянчига, суянчига айланишмоқда. Хотин-қизларга доимий эътибор берилиб, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга, ўз иқтидорларини тўла рўёбга чиқаришларига шарт-шароитлар яратилди.

Шу боисдан мен ҳам 2004 йилда туманимиз аҳолисига транспорт хизмати кўрсатувчи "Гўзалой Маҳмуд қизи” масъулияти чекланган жамиятини тузиб, фаолиятимни бошлаган эдим. Имтиёзли кредитлар эвазига йўловчи ташишга мўлжалланган автобуслар сотиб олдик ва белгиланган йўналишлар бўйича хизмат кўрсата бошладик.

Давр билан ҳамнафас бўлиб, ўз корхонамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, мижозлар учун яхши шароитлар яратиш мақсадида 2010 йилда Манғит шаҳрининг буюм бозори ёнида янги, замонавий услубда хусусий автошоҳбекат қурдик.

Шунингдек, автошоҳбекат ёнида йўловчилар учун кутиш жойи, автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ҳамда салқин ичимликлар билан савдо қилувчи дўкон ҳам халқимизга хизмат кўрсатмоқда.

Айни кунда ҳам иккита автобусимиз, микроавтобусларимиз халқимизга намунали транспорт хизмати кўрсатмоқда.

Тадбиркорларнинг ўз бизнесини ривожлантиришлари, фаолиятини кенгайтиришлари учун яратилаётган имкониятлар туфайли жорий йилда кредит ҳисобига яна беш дона "Газель” русумли йўловчи ташишга мўлжалланган машина сотиб олдик ва хизмат кўрсатишни бошлади. Яна 12 та енгил машина олиш арафасидамиз.

Юртдошларимиз дастурхони тўкин бўлишига ҳисса қўшиш мақсадида 5 гектарерда боғ яратиб, бу йил илк ҳосилини давлатимизга топширдик.

Бизга бундай имкониятлар мамлакатимиз мустақиллиги туфайли яратилди. Ҳар гал туманимизнинг, республикамизнинг  турли ҳудудларига йўл олаётган автомашиналаримиздаги йўловчиларнинг нигоҳидаги миннатдорчиликни кўрганимда ўз фаолиятимдан мамнун бўлиб кетаман.

Мақсадимиз халқимизга намунали хизмат қилишдир. Бизни бугунгидай дориломон ва фаровон кунларга етказган мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан туманимизнинг барча халқини қизғин табриклайман. Доимо сафари бехатар бўлишини тилаб қоламан.

Гулбаҳор ҚУРБОНБЕКОВА,

"Гўзалой Маҳмуд қизи” МЧЖ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026