12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Жамият 👁 2,530

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

ЭЛДАН ОЛҚИШ ОЛИБ

Назархон овули туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан саналади. Лекин  шундай бўлса-да овул ёшлари ҳар соҳада фаол, интилувчан. Ўз оиласи, овул-эли, она юрт тараққиёти учун фидойи меҳнат қилиш, янгиликлар яратиб яшаш улар учун ҳаёт мазмунига айланган. Муяссар Холмуродова ана шундай фидойи ёшлардан. У ўз уйида тикувчилик цехи очиб, ҳам 3-4 нафар ҳамқишлоқ қизларни иш билан таъминлади, ҳам ўзи доимий ишли бўлди.

Ўз оиласи, фарзандлари бағрида касаначилик фаолияти билан шуғулланиб, ҳамқишлоқлари олқишига сазовор бўлаётган Муяссар Холмуродова устоз-шогирд анъанаси асосида  ундан чеварлик сирларини ўрганувчи овул ёшлари учун хонадонига яна камида 2 та тикув машинаси ўрнатиш ниятида.

 Уй ҳайвонларига ветеринария хизмати

"Чойкўл” овули ҳудудида яшовчи аҳоли ихтиёридаги уй ҳайвонларига ветеринария хизмати кўрсатувчи ветеринария фельдшери Юсуфбой Аҳмедовнинг хизматидан барча мамнун. Чунки у ўзига биркитилган ҳудудда уй ҳайвонлари, айниқса, парранда ва қорамолларни турли хил касалликларга қарши эмлаш  ишларини ўз вақтида олиб боргани боис, уй ҳайвонларининг бруцеллёз, кана чақиши, оқсил, қорасон каби касалликларга чалиниш ҳолатлари кескин камайган. Аҳоли қарамоғидаги уй ҳайвонлари дуркун ривожланмоқда.

 30 йилдан сўнгги дийдорлашув

Туманимиздаги 22-сонли мактабни 1983 йилда тугатган собиқ синфдошлар 30 йилдан сўнг қадрдон мактабларида қайта учрашдилар. Барчаси оилали, неварали бўлган собиқ ўқувчилар мустақиллик даврида янгидан қурилган, замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган мактабда устозлари даврасида ўзлари эришган ютуқлардан сўзладилар. Ҳаётдан эрта кетган дўстлари, азиз устозларини хотирлаб, ёдга олдилар.

 Инсон омилига эътибор

"Қорақалпоқ қишлоқ қурилиш сервис” МЧЖ ишчилари учун корхона ҳудудида барча қулайликларга эга ҳаммом қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ҳаммом битса, бир йўла 5-6 нафар мижозни қабул қилиш имконияти яратилади.

- Корхонамизда инсон омилига эътибор катта. Шунинг учун ҳам ишимизда сифат ва самара юқори, - дейди корхона ишчиси Жумабек Айтмуротов.

 Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида 578 та хонадонда 3500 нафардан ортиқ турли миллат вакиллари аҳил ва иноқ яшашмоқда.

Ҳудудда 1 та умумтаълим мактаби, 1 та болалар боғчаси, 1 та хусусий тўйхона, 5 та дўкон, 6 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият олиб бормоқда.

Маҳалла ишга яроқли аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ҳудуддаги 1-ғишт заводига 48 нафар ёшлар мавсумий ишларга, 4 нафар ёшлар  касаначилик, 22 нафари оилавий тадбиркорлик, 14 нафари ҳунармандлик, 2 нафари тунукасозлик фаолиятига жалб қилинди. 8 нафар хотин-қизларга уйларида паррандачилик билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди.

 "Парвоз - 2013”

Манғит шаҳрида жойлашган НДПИ қошидаги 3-сонли академик лицейда тугалланган ўқув йилида  687 нафар иқтидорли йигит-қизлар 4 та йўналиш бўйича бугунги  кун талаби даражасида таълим-тарбия олдилар. Шуларнинг 232 нафари лицейни муваффақиятли тамомлашди.

Шу йилнинг 26 июнида битирувчиларга диплом топшириш маросими – "Парвоз - 2013”дея номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни лицей директори Отабек Йўлдошев очди ва ўқув муассасасидан учирма бўлаётган битирувчиларнинг парвози юксак бўлишини тилади. Сўзга чиққан битирувчилар 3 йил мобайнида ўз фарзандларидек ғамхўрлик қилиб, таълим-тарбия берган устозларига миннатдорчилик билдирдилар.

Нодиранинг дўстлари кўпайди

83-мактаб боғча мажмуасининг 4-синфини аъло баҳоларга тугатган, фаол ўқувчи Нодира Эшимбетова Манғит шаҳрининг "Олмазор” маҳалласида яшайди.

У ёзги таътилни бекор ўтказмаслик учун Тошкентдаги "Чимён” болалар ёзги оромгоҳида бўлиб қайтди.

Оромгоҳда ўз тенгқурлари билан турли спорт мусобақалари ва танловларда фаол иштирок этиб, кўплаб дўстлар орттирган Нодиранинг оромгоҳда болажонлар учун яратилган шароитлардан қувончи чексиз.

 Суғориш маромида олиб борилаяпти

Чойкўлдаги Нурулла Ердошев раҳбарлигидаги фермер хўжалиги деҳқонлари жорий йилда 80 гектар пахта майдонидан 168 тонна ҳосил етиштириш ниятида меҳнат қилмоқдалар.

Айни кунларда бегона ўтлардан тозаланган пахта ниҳолларини суғориш ишлари маромида олиб борилмоқда.

Хўжалик пахта далаларида ниҳоллар тўлиқ ва ривожи яхши.

 ҚВПда йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 30 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши қабул қилинган жазо чораларининг мазмун-моҳиятини, ўзгаришларга тўла-тўкис амал қилиш лозимлигини оммага кенг тарғиб қилиш мақсадида умумтаълим, касб-ҳунар таълими муассасаларида, маҳаллаларда ота-оналар, ёшлар билан йиғилишлар ўтказилаяпти.

Ана шундай йиғишлардан бири яқинда "Олмазор” қишлоқ врачлик пунктида бўлиб ўтди.

Ҳудуд аҳолиси туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, туман ФҲДЁ бўлими мудираси Н.Қўчқорова, туман тиббиёт бирлашмаси бош гинекологи Д.Абдураимоваларнинг шу мавзудаги маърузаларини тингладилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 Ишлайман, деганга имкон кўп

Хитой овулида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилади. Айни кунда 10 нафар овул ёшлари якка тартибда иморатлар қурилишида меҳнат қилишмоқда. Бундан ташқари, 3 нафар аёл-қизлар касаначилик фаолияти билан шуғулланиб, чеварлик сирларини ўрганишмоқда.

 Пантон кўприк мукаммал таъмирланади

4Р181 "Қипчоқ-Манғит ш. – Туркманистон Республикаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомабиль йўлининг 4-километрида жойлашган Қипчоқ пантон кўпригини Республика йўл жамғармаси ҳисобидан капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Икки босқичда, яъни 2013 ва 2014 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган бу капитал таъмирлаш ишларининг умумий тендер баҳоси 3 млрд. 304 миллион сўмни ташкил этади.

Пантон кўпригини таъмирлаш ишлари Тахиатошдаги Қорақалпоғистон кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси томонидан амалга оширилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026