НАВБАТ – ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА
Яқинда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган "Камолот шахмат тахтаси” мусобақаси Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимиз Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шахмат гуруҳи тарбияланувчилари яхши натижаларни қайд этишиб, жамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Бу ютуқда 6-8 ёшлилар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган Севинч Сафарбоева, 9-11 ёшлилар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган Дурдона Раҳимова, Оғабек Тўраев, 12-14 ёшлилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаган Зиёда Саъдуллаева, учинчи ўринни эгаллаган Равшанбек Тўраев, 17-19 ёшлилар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган Камола Қадамбоева, иккинчи ўринни эгаллаган Азимжон Раҳимовларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Бугунги кунда улар Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақанинг якуний – мамлакат босқичига устозлари Раҳматжон Раҳимов ва Зафаржон Қурбоновлар ёрдамида қизғин тайёргарлик кўришиб, машғулотлар давомида шахмат-шашка сир-асрорларини яна ҳам пухта эгаллашга ҳаракат қилишаётир.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶