Қисқа сатрларда
"КИТОБ САЙЛИ” МАЪНАВИЯТ БАЙРАМИГА АЙЛАНДИ
Туманимизнинг 9- ва 11-сонли умумтаълим мактабларида "Жайхун илҳомлари” ННТ ва "Амударё Нур-Зиё” китоб дўкони ҳамкорлигида "Китоб сайли” ўтказилди.
"Фарзандимга китоб совға қиламан”, деб номланган тадбир китобхон ёшлар сафини янада кенгайтирди.
БАҲОР КЕЛДИ, МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?
Яқинда халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Йўлдошев 2017 йилнинг баҳорги экиш мавсумини ўз муддатларида ва сифатли ўтказиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.
ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИКНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА
Шу йилнинг 4 апрелида туман ҳокимлигида ёшларни ёт ғоялардан асраш, диний мутаассибликнинг вайронкор моҳиятини тушунтириш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Ж.Жўраев, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти проректори Ж.Мелиқўзиев ва бошқалар маъруза қилдилар.
Йиғилиш сўнгида "Остона” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
7 апрель куни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада муассаса, корхона ва ташкилотлар мавжуд 182 та бўш ва заҳираланган иш ўринлари ҳамда фаолияти давомида ишлаб чиқарган товарлари, кўрсатаётган хизматлар намуналари билан иштирок этди.
Ярмаркага 1451 нафар фуқаро қатнашди. Ярмарка давомида 20 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар, 11 нафар ишсиз аҳоли ва 457 нафар коллеж битирувчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Коллеж битирувчиларининг 1451 нафари корхона-ташкилотлар билан тўрт томонлама шартномалар туздилар.
(Ўз мухбирларимиздан).

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶