12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:09
Адабиёт 👁 4,827

БАХТДАН МАСРУР КАСБДОШЛАР

БАХТДАН МАСРУР КАСБДОШЛАР

Ҳайратга лойиқдир юксак тоғлари,

Болдек мева кони эрур боғлари,

Етиб келди хушнуд, ажиб чоғлари,

Беминнат бергуси ош билан нонни,

Севмасдан бўларми Ўзбекистонни?

Албатта, ҳаммамиз  ҳам ўз туғилиб ўсган юртимизни, яшаётган маконимизни яхши кўрамиз. Умримизнинг кечган жамики сурурли онлари, эришган  ютуқларимиз шу юрт ҳаётига чамбарчас боғлиқлигини сидқидилдан ҳис қиламиз. Бироқ юқоридаги сатрларда ифодаланганидай, кўнгил кечинмаларини оддийгина сўзлар орқали ҳаммага тушунарли, содда, самимий тарзда юксак маҳорат билан ифодалай олиш ҳамма ижодкорга ҳам насиб қилавермайди, "Беминнат бергуси ош билан нонни” каби юрак-юрагимизнинг нозик торларини черта олиш, кўнгилда бир ажиб ҳисларни уйғота олишдек бахт камдан-кам инсонларга насиб этади.

Қарийб 42 йилдан зиёд матбуот соҳасида меҳнат қилган таниқли ижодкор, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Хўжаниёзов ана шундай улуғ саодатга эришган инсон.

У 1942 йил 20 апрелда "Дўрман” овулида дунёга келди. Ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизмат бурчини ўтаб қайтди. Ўқувчилик даврларида ҳам, қисқа муддатли тракторчилар тайёрлаш курсида ўқиб, ўз овулида тракторчи бўлиб ишлаш баробарида ҳам туман газетасида ўз шеърлари, мақолалари билан қатнашиб турди.

Аскарлик чоғларида ўзи хизмат қилган қўмондонлик нашри – "На боевом посту” газетасида мақолалари, шеърлари мунтазам ёритилиб турди.

Унинг илк ижод намуналари таҳририят ходимларига маъқул келганлиги учун бир куни газетанинг ўша вақтдаги муҳаррири Собир Юсупов (Худо раҳматига олган бўлсин!) уни ишга таклиф қилиб, чақиради.

Газета ишига, ижодга бўлган қизиқиш ёш, ғайратли йигитнинг тақдирини матбуот билан боғлади, 1966 йилнинг бошидан "Амударё ҳақиқати” газетасининг махсус мухбири бўлиб ишлай бошлади. Ишдан ажралмаган ҳолда ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетини сиртдан ўқиб тугатди. 1970-1979 йилларда туман радиосининг муҳаррири, 1979 йилдан "Амударё ҳақиқати” газетаси бўлим мудири, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари лавозимларида хизмат вазифасини сидқидилдан адо этиш билан бир қаторда таҳририят қошида "Гулшан”, туман радиосида ишлаган вақтларида "Тўлқин” адабий тўгаракларини ташкил этди ва раҳбарлик қилди. Мазкур тўгараклар ўша вақтларда кўплаб ёш иқтидорли ижодкорларни бирлаштириб,  уларнинг ижодини юксалтиришга беғараз кўмак берди, туманда соғлом маънавий муҳитнинг барқарор бўлишига сезиларли таъсир этди. Тўгарак машғулотлари таъсирида газета ишига меҳри уйғониб, тажриба ўрганиб, ўзи билан бир сафда меҳнат қилган тўгарак аъзолари Алламберган Жуманиёзов, Қобул Шомуродов, Мадраим Қурбонов, Гулнора Юсупова, Сафарбой Давлатбоев, Зебо Ражабова, Норбой Тўрабоевлар Саъдулла Хўжаниёзов номини ўзгача меҳр билан тилга оладилар.

Шунингдек, тўгаракнинг фаол қатнашчилари орасидан Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ўқитувчиси Турсунбой Султонов, педагогика фанлари доктори, профессор Сафо Матчоновларнинг ҳам илк истеъдоди  "Амударё ҳақиқати” газетасида ишлаш жараёнида шаклланган ва улкан адабий муҳитга парвоз майдончаси вазифасини ўтаган.

Саъдулла  ака ўзининг мақолалари билан туманимиз ҳаётига оид кўплаб муаммо ва камчиликларга умум эътиборини қаратди, ижобий ҳал этилишига фидойилик қилди, туманимиз ҳаётида ўз ўрнига эга бўлди.

Мен 1985 йил бошидан серқирра ижодкор, камчиликларга исёнкор журналист, тўғрисўз ва  ёшларга талабчан устоз Саъдулла ака Хўжаниёзов билан бирга ишлаш, у кишининг сабоқларини ўрганиш (тарбиясини олиш десам ҳам хато бўлмас) насиб этган инсонларнинг бириман.

Мен таҳририятда иш бошлаган кезларимда устоз масъул котиб вазифасида эди. Одатда адабий ходимларнинг тайёрлаган материаллари машинкада терилиб, ҳарф хатолари тузатилиб, масъул котибга берилар, масъул котиб бу материаллар талабга жавоб берса, шундайлигича, зарур ҳолларда айрим таҳрирлар билан босмахонага матн теришга берар, нолойиқ бўлса, қайта ишлашга ҳам буюрар, қўрғошинда терилган материалларни  эса саҳифалашга, газета дизайнига жавобгар шахс, аниқроқ қилиб айтганда, таҳририятнинг юраги эди.

Саъдулла ака мақолаларни ишлашимиздан тортиб, то бир неча варақли бўлса, чиройли тахлаб олиб боришимизгача, иш столимизнинг қандай туришигача эътибор берар, кўнглимизга оғир ботмайдиган танбеҳлари билан айбимизни тўғрилатарди. Ўша вақтларда эрталабки бошлаган ишимиз баъзан ярим кеча, баъзан тонггача ҳам давом этар, шундай дамларда ҳам устоз ҳеч оғринмас, чарчадим демас, мен тенгиларга "сизлар яхши даврларда ишлаяпсизлар, мен иш бошлаган вақтимда линотип машинаси ҳам йўқ, материаллар бир ҳарфлаб қўлда териларди”, дея таскин берарди.

Шунданми, биз Робия Йўлдошева, Роза Орзибоева, Мансур Аҳмедов (Худо  раҳмат қилсин!) кейинчалик Озода Худойбергановалар бир сафда газета ишининг не бир машаққатларига ҳам "ғинг” демай, қайтанга касбимиздан фахрланиб ишлайвердик.

Бугун Саъдулла ака Хўжаниёзов нафақада бўлса-да, у ижодкорлар билан ҳамон  ҳамнафас, ҳаммаслак. "Жайхун илҳомлари” ННТнинг фаол аъзоси сифатида гоҳ ёш ижодкорларнинг учрашувини, гоҳ фахрий журналистларнинг адабий кечаларини ташкил этиш ташвиши билан юради, адабий жараёндан қўл узмайди, бугунги кунда шогирдларининг эришаётган ютуқлари, туманда бир йўла 5 та оммавий ахборот воситалари фаолияти самарали йўлга қўйилганидан фахрланиб юради, дуо қилишдан чарчамайди.

Саъдулла Хўжаниёзов оилавий ҳаётда ҳам ибратли, бахтиёр инсон. У таҳририятга ишга келгач, шу ерда аввал котиба, кейинчалик корректор бўлиб ишлаган Янгилжон Ҳамроева билан турмуш қурди, уч ўғил, уч қизни камолга етказиб, уйли-жойли қилди. Уларнинг бири ўқитувчи, бири тадбиркор бўлиб, элга хизмат қилишаяпти. Меҳри – ардоғида улғайтирган невараларининг ҳозир 4 нафари талаба. Уларнинг камолидан, эъзозидан роҳат-фароғатда яшаётган устозимиз Саъдулла  ака 75 ёшни, унинг умр ҳамдами, касбдоши Янгилжон опа 70 ёшни қарши олди.

Ҳамкасбларимизни ҳаётидаги ана шу қувончли  сана билан қутлашга келган қариндошлари, ёр-дўстлари, шогирдлари уларга  чинданда ҳавас қилди. Илоҳим, етаклашиб юриб, яна шунча умр кўринг, дея дуо қилишди, ҳаётда топганларига шукроналик уфуриб турган, ўз ҳаётий хулосаларини ифода этган "Тўрт томирда жўш урган туғён” ва "Ҳаёт ҳадялари” каби  шеърий тўпламлари кўп бўлишини тилашди.

Саъдулла ака Хўжаниёзов  ва Янгилжон опа Ҳамроевалар каби қўша қаримоқ, фарзандлар, невара-чеваралар ардоғида яшамоқ бахти барчага ҳам насиб этсин!

Ойгул РАЖАБОВА.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026