ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ЮРИТИШ ВА МУЛКДОР БЎЛИШ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида ҳамда халқимизнинг машаққатли ва фидойи меҳнатлари
ҳисобидан эришилаётган ютуқ ва марраларни бугун бутун дунё тан олмоқда.
Истиқлолнинг дастлабки йилларидан мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилгани бугунги тўкин ва фаровон ҳаётимизнинг асоси бўлди. Бунда Конституциямизда ҳар бир шахснинг мулкдор бўлиши, эркин касб танлаши, муносиб меҳнат шароитларида ишлаши, ўзи истаган иқтисодий фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқи кафолатлангани бош омил бўлди.
Хусусан, Бош Қомусимизнинг 53-моддасида: "Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин”, – дейилган.
Бу мустаҳкам ҳуқуқий асос мамлакатимизда турли соҳаларда тадбиркорликнинг ривожланишига ва фуқароларнинг юқори даромад олиб, мулкини кўпайтиришига шароит яратмоқда. Ахир Асосий Қонунимизнинг 36-моддасига мувофиқ: "Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши, мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”.
Хулоса қилиб айтганда, юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, Конституциямиз ва шунингдек, қабул қилинаётган янги Қонунлар мамлакатимиз фуқароларининг муносиб яшаш, меҳнат қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва мулкдор бўлишдек демократик ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Муборак ПРИМБЕТОВА, туман ФҲДЁ бўлими инспектори.
(Фото - http://www.uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶