МАҚСАДИМИЗ – ФУҚАРОЛАР МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Ўзбекистон "Адолат” СДП туман Кенгаши томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури талабларидан келиб чиқиб, партиянинг марказий аппарати томонидан ишлаб чиқилган календарь режага мувофиқ сайловчилар билан яккама-якка мулоқот ўтказиш, юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштириш, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражасини ўрганиш масалаларида фаол иш олиб борилмоқда.
Ушбу масалаларни жойларда ўрганиш юзасидан туман Кенгаши томонидан ишчи гуруҳ тузилди. Ушбу ишчи гуруҳ томонидан февраль-июнь ойлари давомида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тумандаги ОФЙ ва МФЙлардаги ҳолатлар ўрганилиб, юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди. Маҳаллаларда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг асосий қисми жойида ҳал қилиниб келинмоқда. Аниқланган муаммоларни ҳал этишда тегишли ташкилотларга депутат сўровлари юборилиб, маҳаллаларда электр энергиясидаги узилишлар, ичимлик суви таъминоти муаммолари ўз ечимини топмоқда.
Шунингдек, партиянинг "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти, синфлардаги ўқувчилар сони, хоналарнинг санитариягигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, ўқувчиларни эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари ҳам ўрганилди.
Маълумки, 2017 йил 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев маъруза қилиб, сиёсий партиялар фаолиятига танқидий баҳо берди. Партиянинг туман Кенгаши фаоллари ҳамда депутатлар Президентимизнинг ушбу маърузасини чуқур ўрганиб, фаолиятимизни янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олдик. Бундан буён янада самарали иш олиб бориб, партияни том маънодаги сиёсий кучга айлантиришга интиламиз.
Партиямиз ҳамиша ўзининг халқпарвар сиёсати билан иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилиши, аҳоли ҳаётига оид турли муаммоларни ўрганиб, ижобий ҳал этиш тарафдори бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам бу каби масалалар доимий диққат-марказимизда бўлиб қолаверади.
И.Палванов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон "Адолат” СДП туман Кенгаши раиси.
(Фото - http://rrk.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶