12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:12
Адабиёт 👁 4,704

КЕЛИННИНГ ҚЎЛИ ЭГРИ БЎЛСА...

КЕЛИННИНГ ҚЎЛИ ЭГРИ БЎЛСА...

Бозоргул эна ҳарбийда ишлайдиган ўғлини, невараларини кўриб келиш учун Фарғона шаҳрига кетадиган бўлди. Чоли тушмагур эртадан кечгача арнасой бўйидаги боғдан бери келмайди.

– Эксам-тиксам элга наф, мендан кейингиларга давлат-да, – дейди. Кенжа ўғли Наримонжон ҳали ўқиб юрибди. Бири ўқишни тугатса, яна бири – магистр бўламан, деди, бўлди, энди олимликнинг ўқишига кириб олган. Сира уйланаман, демайди. Катта келини жуда эпли, ҳар йили ёзда, кузда келиб турли шарбат-у мураббо дейсизми, маринадли тузламаларми, мўл-мўл қилиб тайёрлайди. Хонадон омбори турли банкаларга тўла.

Бозоргул эна бот-бот қўшни келин овқатми, иссиқ нонми олиб чиққанида бир банка консерваланган мевами, тузламами бериб туради.

Қўшнилари бирам яхшики, баъзан уларга "ўзинг олиб чиқақол”, деб омборхона эшигини очиб беради.

– Қизим, Фарғонага, Нурали акангларникига кетаётирман, – деди ён қўшнисининг кенжа келини Ноилага. – Шу, Камол бобонгнинг ош-овқатига қараб тургин-а!

– Яхши бориб келинг, момо, ўзим қарайман, ҳеч қайғурманг, – деди мулойимлик билан Ноила.

Бозоргул эна кетган куннинг эртасига  тушликда Ноила Камол бобога бир коса овқат олиб чиқди. Ҳамма ёқ сув қуйгандек жим-житлик. Бозоргул эна тайинлагани учун товуқларнинг дон-дунидан ҳам хабар олиб турган Ноила ҳовлини бир айланиб чиқди. "Бобо ҳали боғдан қайтмабди-да”, ўйлади у. Ҳақиқатан ҳам Камол бобо шу куни боғида қолган эди. Ноила қараса, омборхона эшигида қулф йўқ, шу  топда кўнглига шайтон ораладими, қўлидаги косани чорпояга қўйиб, аста омборга кирди. Қатор териб қўйилган банкаларга қараб юрди. "Иккитасини олиб чиқиб кетсам, ким билиб ўтирибди?” – кўнглидан ўтди унинг. Банкаларни олди-ю, ҳеч нарса кўрмагандай, чиқди-кетди.

Икки ҳафталардан сўнг Бозоргул эна Фарғонадан қайтиб келди.

– Ноила, – деди қайнонаси, – Бозоргул энанг йўлдан чарчаб келган, айтиб чиқ, бирга овқатланамиз.

Қўшнилар очилиб-сочилиб овқатландилар. Бозоргул эна Фарғонадаги келини бериб юборган пишириқларни дастурхонга қўяркан:

– Шу келиним жуда пазанда-да, омборда қаторлаштириб қўйган  банкаларнинг-ку саноғи йўқ, – деди ғурурланиб.

– Кетишингизда овора бўлиб икки банка тузлама қолдирибсиз, маза қилдик, уйимиздаги тугаган эди, – деди Ноиланинг қайнонаси Салима эна миннатдор оҳангда.

Дастурхонга чой келтириб қўяётган Ноила кўзларини олиб қочди. Бозоргул эна сир бой бермади.

– Ҳай, Салимажон, менда бор, сендаям бор, дегани. Шунча йил сеники, меники демадик, энди ҳам демаймиз. Муҳими, кўнгиллар тўғри бўлсин, ҳа, кўнгиллар тоза бўлсин.

Ҳеч нарсадан бехабар Салима эна қўшнисининг гапларини бош ирғаб маъқуллади.

Бозоргул эна Ноилага ҳеч нарса демади. Ноила ҳам "кампир билмади”, деб ўйлаб қўйди.

Орадан беш-ўн кунча вақт ўтиб, Бозоргул эна Ноилага:

– Қизим, мен Нукусга, Наримонжонни кўргани кетаётирман, бугун ўша ёқда ётиб қоламан, бобонг ҳам боғда пишиқчилик, келолмаса керак. Шу, товуқларнинг дон-дунига қараб турсанг, – деди. У атайлаб омборхона эшигидаги қулфни калити билан қолдирди...

Нукусдан келиб, тўғри омборхонага кирди. Белгилаб қўйган банкаларидан учтаси йўқ эди. Бу ҳақда лом-мим демай, бир ҳафтани ўтказиб, Салима энаникига чиқди. Салима эна азбаройи қувонганидан Бозоргул энани уй тўрига ўтқазди.

– Сизга минг раҳмат, – деди ростмана миннатдорлик билан. – Доим менинг болаларимнинг  ҳам ғамини чекиб юрасиз. Рустамжоннинг туғилган кунида икки банка тузлама билан бир банка шарбат берган экансиз, Ноила айтди. Дастурхонга мўл-кўлгина етганини кўрсангиз, Рустамжон ҳам роса қувонди!

Бу гал Бозоргул эна қўшни келиннинг "сир”ини очишга қарор қилди.

– Ноилахон, қизим, – чақирди у ҳовлида тимирскиланиб юрган келинчакни. – Қани, бери кел, болам.

Ноила  Бозоргул эна бу сафар ҳам билмайди, деган ишонч билан супа ёнига келиб салом берди.

– Баракалла, қизим, бошинг омон бўлсин, – деди ҳамон сир бой бермай Бозоргул эна. – Қизим, мен берган банкаларни би-и-ир қаторлаштириб қўйчи! Ҳали Фарғонадан ёзда чечанг келса, керак бўлади.

Ноила шошиб қолди. Кўзини ердан узмай, аста орқасига бурилаётган эди-ки, Бозоргул эна яна гап қотди.

– Тўхта, келин, аввал мен банкаларни қандай берганимни ва қандай олиб чиққанингни қайнонангга айтганингдай қилиб би-и-ир айтиб бер...

Ноила ҳам уятдан, ҳам ноқулай ҳолатидан йиғлаб юборди.

– Йиғлама, – деди Бозоргул эна. – Шуларни ёлғон аралаштирмай, ўғирламай, сўрасанг ҳам берардим, қизим! Менинг омборимда турганидан Салимажоннинг болалари еб, лаззатлангани яхши. Сен бир эмас, икки марта ёлғонга юрдинг. Икки бора омонатга хиёнат қилдинг. Қайнонанг, эринг, меҳмонларингга ўғирлик луқма едирдинг! Шу ишни бир оғиз ўзимга айтиб қилганингда олам гулистон эди. Майли, мен розиман, болам, лекин қилган гуноҳингга рози эмасман. Токи бу одатингни ташламас экансан, мен сенга ҳеч қачон ишонмайман. Элда бир гап бор:

– Келиннинг қўли эгри бўлса, аввал эрни, сўнгра элни қуритади.

– Салима, – деди кетар чоғида Бозоргул эна – бу иш содир бўлмади, мен ҳеч нарса кўрмадим ва демадим. Сен ҳам шундай қил, бу гап элга ораламасин. Келин феълини тўғриласин!

Ноила уятдан қалтираб-қақшаб йиғлаганча иккала кампирдан кечирим сўради.

 

Сандиқни очган

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026