Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОРИ
Тумандаги
тижорат банклари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иш
ўринларини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши
тўғрисида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида
Амударё
туманида 2017 йилнинг 6 ойи давомида тижорат банклари томонидан
тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида
кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисидаги масала юзасидан туман
ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи
ўринбосари М.Темирбоевнинг ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб,
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.
Амударё туманида 2017 йилнинг 6 ойи давомида тижорат банклари томонидан
тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида
кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисидаги масала юзасидан туман
ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи
ўринбосари М.Темирбоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш мақсадида:
2017
йилнинг ўтган 6 ойи давомида тадбиркорлик субъектларига тижорат
банклари томонидан умумий қиймати 44 млрд. 404,4 млн. сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилганлиги;
шундан,
кичик бизнес субъектларига саноат соҳаси, хизмат кўрсатиш ва севрис,
қишлоқ хўжалиги, товар айланмаси ҳамда бошланғич товар айланмаси учун
жами 22 млрд. 578,2 млн. сўм кредит маблағлари ажратилганлиги;
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги "Тижорат банкларининг
молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2344-сонли қарори ижросини
таъминлаш юзасидан чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар ташкил қилиш
ва бошқа соҳаларни ривожлантириш мақсадида жами 1234 та оилага 7 млрд
941.3 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги қайд этилсин.
3.
Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш,
аҳолининг бандлигини таъминлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш ҳамда аҳоли шахсий
томорқалари ва чорвачиликни ривожлантириш учун "Агробанк” АТБ туман
филиали (Р.Рахимов) томонидан 9 та лойиҳага 1 млрд. 530 млн. сўм ва
томорқа кредитлари бўйича 5 та оилага 23,8 млн. сўм, "Микрокредитбанк”
АТБ туман филиали (Э.Курбанов) томонидан 11 та лойиҳага 795 млн. сўм ва
томорқа кредитлари бўйича 16 та оилага 48 млн. сўм, Халқ банки туман
филиали томонидан аҳоли шахсий томорқалари ва чорвачиликни ривожлантириш
учун 2 та оилага 15 млн. сўм жами 2 млрд. 411,8 млн. сўм кредит
маблағлари ажратилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
4.
Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи
ўринбосари М.Темирбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 19 июнда қабул қилинган "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат
томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада
ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармонидан келиб чиқиб, туманда тадбиркорлик
фаолиятини янада ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, тижорат банклар билан
биргаликда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали янги иш
ўринларини ташкил қилиш мақсадида уларга имтиёзли кредитлар ажратиш
ишларини тизимли равишда олиб бориш чораларни кўриш топширилсин.
5. Туман тижорат банкларига (Э.Курбанов, Р.Рахимов, Ш.Садикова):
- туманда тадбиркорлик соҳасининг ривожланишини таъминлаш, уй меҳнатининг барча турларини ривожлантириш орқали имтиёзли кредитлар бериш асосида янги иш ўринларини ташкил этишни амалга ошириш;
- туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларга ўз вақтида кредит маблағларининг ажратилишини таъминлаш;
-
туман аҳолисининг тадбиркорликка бўлган эҳтиёжини аниқлаган ҳолда
зарур миқдорда имтиёзли кредит маблағлари ажратиш, фермер ва деҳқон
хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга
алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.
6.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз сайлов округларида
имтиёзли кредитлар бериш асосида тадбиркорлик ва кичик бизнес
субъектлари ташкил қилишда фаол иш олиб бориш ҳамда оилавий
тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича
тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда ўз ҳиссаларини қўшиш
топширилсин.
7. Ушбу қарор
"Тараққиёт кўзгуси” газетасида, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман
ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.
8.
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман
Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари
доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
туман Кенгаши раиси: С.Йўлдашев
2017 йил 29 июль,№ 130/35-05

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶