ҚАЙ БИРИ ИШОНЧЛИ: ДАРСЛИКМИ ЁКИ ҚЎЛЛАНМАЛАР?
Яқиндагина ОТМларга ўқишга кириш учун абитуриентлар давлат тест синовларидан ўтишди. Гувоҳи бўлиб турганимиздек, олий ўқув юртига ўқишга киришга интилаётган абитуриентлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.
Бу ёшларнинг илм олишга ва келажакда ўз танлаган касбини эгаллашга интилиши самараси, албатта. Ҳозирги кунда олий ўқув юртига ўқишга кириш учун тайёрланаётган абитуриентлар олдида ўқиш керак бўлган материал юзасидан муаммо туғиляпти. Сабаби уларга мўлжалланиб чиқарилаётган турли фанлардан жуда кўплаб қўлланмалар мавжуд. Қолаверса, битта фаннинг ўзидан деярли ҳар йили бир нечта, янги қўлланмалар чиқарилмоқда. Энди масаланинг энг нозик томонига тўхталсак. Бу қўлланмалардаги маълумотлар орасида ҳар хиллилик юзага келган. Фақатгина энг мукаммал даражадаги манба бу – мактаб дарсликлари бўлиб қолмоқда. Улардаги маълумотлар абитуриентларга тушунарли қилиб берилади ва камида 4 йилдан ўзгартириш киритилади.
Қўлланма ва маълумотномалар фақат ташқи кўринишининг ўзгариши билан кимларгадир тижорат манбаига айланиб қолмоқда. Мисол учун она тили дарслигида дунёда 3000 дан ортиқ тил бор, дейилган бўлса, маълумотномаларда бу 7000 дан ортиқ деб берилган. Қолаверса, бошқа қоидалар, тарихдаги саналар, атамаларнинг изоҳи ҳам ҳар хил берилган. Турфа маълумотлардан фойдаланиш абитуриентларни чалғитяпти. Шунинг учун репетиторлар ҳам абитуриентлар учун энг маъқул манба қилиб дарсликларни айтишади. Дарҳақиқат, шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат тест маркази тест саволларини мактаб ва лицей дарсликлари асосида тузишини тасдиқлаган.
Шундай экан, олий ўқув юртига кириш учун тайёргарлик кўраётган йигит-қизлар ишончли манбаларни ўқиб-ўрганишлари лозим.
Охунжон АБДУЛЛАЕВ,
Қорақалпоқ Давлат университети ўзбeк филологияси факультeти талабаси.
(Фото - http://uz24.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶