"Samsung” компанияси "Galaxy
Gear” товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун АҚШ патентлар ва савдо
маркаларини рўйхатдан ўтказиш бюросига ҳужжатларни топширди.
Патентда
қўл соати шаклидаги рақамли элктрон қурилма тавсифланган. Уни билакка
ёки билагузук билан бирга тақиш мумкин. Ушбу гаджет интернетга уланиш,
телефон қўнғироқлари, электрон почта ва хабарларни юбориш ва қабул қилиш
имконини беради.
"Ақлли” соатлар "Android” платформасида ишлайди, бу
уларнинг Galaxy-смартфонлар ва планшетлар билан мослашувини
кафолатлайди. Бироқ унинг айрим функциялари автоном тарзда ишлайди.