МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДА АКС ЭТГАН ҚАДРИЯТ
Маълумки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказар экан, келажакда фарзандининг камолини кўришни орзу қилади, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини хоҳлайди. Шунингдек, ҳар бир ота-она фарзандлари вояга етгач, ўзларига ёрдамчи бўлишини, кексайганда қобил фарзанд бўлиб, уларга суянчиқ бўлишини истайди. Бу каби миллий қадриятларимиз, ҳатто қонунчилигимизда ҳам ўз аксини топган. Жумладан, ота-онанинг фарзандлари олдидаги мажбурияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида: «Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар», дейилган бўлса, Конституциянинг 66-моддасида: «Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар», деб белгилаб қўйилган.
Мазкур конституциявий нормаларнинг моҳияти шуки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини вояга етказиши ва ўз навбатида, фарзандлар вояга етгач, ота-оналарига ғамхўр бўлиши таъкидланган.
Демак, ота-онанинг фарзандларини тарбиялаши ва вояга етказиши фарзандларга айрим мажбуриятларни юклар экан, ўз навбатида, давлат томонидан ҳам ёш авлоднинг ривожланишига эътибор қаратилиши замирида келажакда улар мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшишига умид боғлаш мақсади ётади.
Шу ўринда «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси»нинг 29-моддасидаги бир муҳим қоидани эслаб ўтиш лозим. Ушбу моддада: «Ҳар бир инсон жамият олдида мажбуриятларга эга, зеро, унинг шахси шу жамиятда тўла ва эркин камол топиши мумкин», дейилган. Бу қоида маънавий мазмунга эга бўлиб, унинг замирида жамиятдаги бошқа инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳурмат қилинишига эришиш мақсади мужассам.
Хулоса сифатида шуни айтиш лозимки, ёшлар фақат ҳуқуқларга эга бўлиб қолмай, муайян бир мажбуриятларни ҳам бажаришлари, Ватан олдидаги масъулиятни ҳис этмоқликлари лозим.
Демак, ёшларимиз ҳукуматимиз томонидан берилаётган юксак эътибордан самарали фойдаланган ҳолда жамиятимиз тараққиёти, юрт истиқболига муносиб ҳисса қўшиши, бу уларнинг зиммасидаги энг олий вазифа эканлигини унутмасликлари керак.
Султанмурат Календеров,
Нукус ҳарбий
прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия капитани.
(Фото -

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶