12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Иқтисодиёт 👁 7,590

МАМЛАКАТИМИЗДА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ ЭРКИНЛИГИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАРИ

МАМЛАКАТИМИЗДА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ ЭРКИНЛИГИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида жуда кўп соҳаларда ютуқларга эришди. Буни биз биргина ташқи сиёсат мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси дунё давлатлари орасида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллади ҳамда буни дунёнинг барча давлатлари тан олди.

Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида мамлакатимизнинг жаҳон миқёсидаги ўрнини таъминлашда бир қанча халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки билан ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу ҳамкорликлар натижаси сифатида, Ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг кириб келиши кўпайди. Натижада ривожланиши суст бораётган корхоналар фаолияти қайта тикланди ҳамда замонавий ишлаб чиқариш тизимига ўтди. Бозорларимизда сифатли маҳсулотларнинг сони ортди, аҳолининг иш билан таъминланиш даражаси ўсди. Албатта, бу борада давлатимиз томонидан ушбу фаолиятнинг ҳуқуқий асослари яратилаётганлиги энг муҳим хусусиятлардан ҳисобланади.

Ўзбекистонда бевосита инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қанча давлат органлари – жумладан, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси, "Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги БМТ (ЮНИДО) билан биргаликдаги техникавий ёрдам лойиҳаси доирасида инвестицияларга кўмаклашиш хизмати, Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги кўчмас мулк ва хорижий инвестициялар агентлиги инвесторлар ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилади.

Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодиёт соҳасидаги яна бир муҳим қадами бу - Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил қилинишидир. Бу борада 1996 йил 25 апрелда "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин индустриал – иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги (ПФ – 4059) Фармони асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Навоий” эркин индустриал – иқтисодий зонаси бўйича Низом ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда Навоий вилоятининг Навоий ва Зарафшон шаҳарларида чет эл инвестициялари иштирокидаги 40 та корхона ўз фаолиятини олиб бормоқда. Инвестиция киритган давлатлар қаторида АҚШ, Хитой, Россия, Украина давлатлари салмоқли ўринларни эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2017 йил 3 майда ПФ-5032-сонли «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун Президентимиз 2017 йил 7 августда "Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги яна бир муҳим ҳужжатни имзолади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистон кундан-кунга дунё бозорига чуқур кириб бормоқда. Бу – дунё бозорига сифатли ва арзон нархда ҳамда қулай тарзда маҳсулотларни етказиб бераётганимиз, тузилган шартномаларнинг ўз вақтида бажарилиши, инвестицияга қулай муҳит яратилганлигининг яққол далилидир. Бир сўз билан айтганда, буларнинг барчаси мустақиллик берган катта имкониятлардир.                   

Ю.С.Ержанов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси.

(Фото - http://uzlidep.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026