14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:22
Сиёсат 👁 3,572

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ (+Видео)

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ (+Видео)



2017 йил 16 ноябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими, Кенгаш Раиси Султонбой Йўлдошев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига "Амударё туманида патронаж хизматининг сифатини яхшилаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари”ги, "Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика инспекторлари ишларини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги, "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида”ги ва сессия ваколатига кирувчи бошқа масалалар киритилди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Э.Абдуллаев ҳисобот берди. Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли муассасалар томонидан 124 минг 144 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 45 минг 317 нафарида турли касалликлар аниқланган. Ҳисобот даврида туғиш ёшидаги 52 минг 436 нафар аёл-қизлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, касалликлар белгилари аниқланган 32 минг 41  нафар аёлларнинг аксарияти стационар ва амбулатор шароитда соғломлаштирилган. Аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ва касалликларни барвақт аниқлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи А.Қурбаниязов ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, 2017 йилнинг ўтган 10 ойи давомида туман бўйича умумий жиноятчилик ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 тага камайди. Аммо, баъзи турдаги жиноятлар ошиб кетишига йўл қўйилган. Ҳисоботда жиноятчиликнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Сессияда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига асосан туман Кенгашининг 2 та округида, яъни 1-Навоий ва 10-Тошёп сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга 2017 йилнинг 17 декабрь, якшанба кунига сайлов белгилаш таклифи депутатлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, сессияда туман Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

 

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026