СУД ТИЗИМИ ИСЛОҲОТЛАРИ – ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддаси.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида жорий этилаётган ислоҳотлар фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилгандир. Натижада ўтган йилларда жиноят процессуал, фуқаролик процессуал қонунчилигига жиддий ўзгартишлар киритилиб, суд тизими ижро этувчи ҳокимият органлари назорати ва таъсиридан чиқарилди.
Умумий юрисдикция судлари ихтисослаштирилиб, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий, жиноий ишлар бўйича судлар ташкил этилди.
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги аҳволни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришга асос бўлди.
Фармонга мувофиқ, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди. Судларнинг жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришдек амалиётга чек қўйилди.
Тизимда амалга оширилаётган ўзгаришлар мамлакатимиз Асосий Қонунининг 112-моддасида таъкидланган “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва жавобгарликка сабаб бўлади”, деган қоидага тўла ҳамоҳангдир.
Президентимиз раҳбарлигида шу йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам соҳада ўз ечимини топмаган камчилик ва муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, муҳим амалий хулосалар чиқарилди.
Соҳада Конституциявий талаблар асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Еркин УТЕНИЯЗОВ, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶