15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 19:39
Жамият 👁 1,553

Оролни қутқариш мумкин…ми?

Оролни қутқариш мумкин…ми?

Кўп йиллардан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбар лавозимларда фаолият юритиб келган давлат арбоби, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори Мақсуд Ибрагимовни халқимиз Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланиб келаётган олим сифатида яхши танийди.

Етмиш ёшни қаршилаган эл оқсоқоли – тиниб-тинчимас одам. У жуда банд инсон бўлишига қарамасдан, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси билан илмий янгиликларини бўлишишга рози бўлди.

– Мақсуд Юлдашевич, Орол фожиаси натижасида биринчи навбатда халқимиз, сўнгра бутун дунё жабрланаётгани бот-бот такрорланиб келинмоқда. Унинг оқибатларини енгиллаштириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар олиб борилди. Хўш, аҳвол ўзгардими?

– Биринчидан, Орол денгизининг суви тортилиб, қуриган қисмида янги тупроқ қатламининг пайдо бўлиш жараёни кетмоқда. Табиий тарзда ўт-ўланлар ўсиб чиқмоқда. Демак, қуриб қолган майдонлар заҳарли чанг-тўзонлардан тозаланиб, бу ердаги тупроқ ҳосилдорлиги ортмоқда. Иккинчидан, ҳозирги пайтда сувсизланиб қолган майдонларда юз минглаб гектар ерларга ўрмон хўжаликлари томонидан ўсимликлар (саксовул, қандим ва ҳоказо) экилиб, ўрмонлар барпо этилмоқда. Орол денгизининг 5,5 миллион гектар майдонидаги қуриб қолган ерларнинг камида 3,5 миллион гектар ерида табиатнинг кучи билан ўт-ўланлар ўсиб кетса, бу ерларда улкан яйлов майдонлари пайдо бўлиши мумкин.

Ҳозирги пайтда экологик вазиятлар сабабли Қизилқум ва Устюрт яйловларининг табиий ҳосилдорлиги камайиб бормоқда. Шу сабабли денгизнинг сувсиз майдонларини чорвачилик учун яйлов сифатида фойдаланиш келажакда долзарб муаммога ечим бўла олар эди. Бу чоралар узлуксиз амалга оширилса, ҳудуддаги экологик аҳвол ҳам яхшиланиши кутилмоқда.

– Ўт-ўлан ўсмайдиган ерларда чанг-тўзон ҳали ҳам кўтарилишда давом этмоқдами?

– Бунинг ҳам чораси топилди. Яқинда Қорақалпоқ давлат университетининг Экология ва тупроқшунослик кафедраси докторанти Махмуд Алламуратов илмий янгилик – денгизнинг ўсимлик ўсмайдиган қумли ерларида қумларнинг кўчишини тўхтатиш учун сепиладиган (пуркаладиган) кимёвий бирикмани ихтиро қилди. «Аму 1», «Аму 2» номи берилган ушбу бирикмалар қумнинг юзасини 8 миллиметр қалинликда қотириб ташлайди. Ҳар ёмғир ёғиши бирикманинг мустаҳкамланишига замин яратади.
– Орол денгизига сув олиб келишнинг имкони бор экан. Сиз яқинда ўтказилган илмий-амалий конференцияда шу масалани кўтарган эдингиз. Демак, денгизни тўлдириш мумкин, шундайми?

– Жиззахда катта кўллар тизими бор. 1969 йили Сирдарё сувининг тўлиб, 21 куб километр сувнинг қирғоқларидан чиқиб кетиши натижасида пайдо бўлган ушбу Айдар-Арнасай кўллар тизими ҳозир Қизилқумни ботқоқликка айлантирмоқда. Чунки, 1993 йилдан буён бир неча бор Сирдарёнинг ортиқча суви шу кўлларга қуйилиб, кўллар тизимининг майдони йилдан-йилга катталашиб бормоқда. Унинг сувини бекорга чўлга оқизиб юборилгандан кўра, Орол денгизига қуйишнинг чораси кўрилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бундан, албатта, денгиз тўлиб қолмайди, лекин унинг минераллашув (туз кўламининг ортиши) даражасининг пасайишига хизмат қилади.

photo5341465176530069663.jpg

 
– Нима сабабдан Сирдарёнинг суви ҳали ҳам бу кўллар тизимига келиб қуйилмоқда?

– Сирдарёнинг суви Қозоғистон томондаги дамбадан тўлиқ ўтмайди. Дамбадан сувнинг ҳаммаси ўтиб кетиши ҳисобга олинмаган. 1969 йили бу кўлларнинг умумий майдони 2 минг 175 квадрат километрни ташкил қилган бўлса, ҳозир 4 минг квадрат километрдан ортиб кетди. Сўнгги маълумотларга қараганда, 200 минг гектар яйловлар сув остида қолган, сув қудуқлари, балиқчиларнинг яшаш жойлари ювилиб кетган, Қизилқум чўлини ботқоқлик эгаллаб бормоқда. Ҳозир бу кўллардаги сув юзага келган вақтдагидан 3 баробар кўпайиб кетди. Бундан ташқари ер ости сувларининг, коллектор-дренаж сувларининг ҳам шу ерга тўпланиши кўллар тизимининг тузланиш даражасини янада орттирмоқда.

– Айдар-Арнасай кўллар тизими Орол денгизи томон йўналтирилди ҳам дейлик. Кейин шу ерда балиқчилик билан кун кечираётган халқнинг аҳволи қандай бўлади, шунингдек, кўллардаги балиқлар, тирик жонзотларга нима бўлади? Бу жараён шу ҳудуддаги иқлимнинг ўзгариб кетиши
га олиб келмайдими?

– Илгари ҳам айтганимдек, кўлларнинг майдони ортгани сари кўплаб яйловлар, қамишзорлар ва ўрмонларни сув босиб бормоқда. “Ўзгидромет”нинг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги балиқчилик Марказининг ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, сув остига чўккан қамишлар билан дарахтлар кўлларнинг тубида чириб, сероводород қатламини пайдо қилмоқда. Бу қатлам кўллардаги барча жонзотларнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Маълумотларга қараганда, 3 метр чуқурликда заҳарли аммоний азоти борлиги, айрим жойларида умуман кислороднинг йўқлиги аниқланган.

Нима бўлганда ҳам, сув cатҳининг бундан ҳам кўтарилиши (ҳозир максимал кўрсаткичга етган – денгиз сатҳидан 275,5 метр баланд) Марказий Осиёнинг қоқ марказида экологик фалокатнинг юз беришига олиб келади. Чунки кўллардаги тузларнинг кўтарилиши ва Тянь-Шань музликларига тушиши натижасида улар жадал тарзда эришни бошлайди. Шу кўлларга яқин масофада жойлашган заҳарли кимёвий моддалар сақланиб келаётган жойлар, қум барханлари сув тагида қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Сувнинг кўтарилиб-қайтиши электр узатиш линияларининг кўпчилигини сув остида қолдирмоқда. Шунинг учун кўпчилик ферма ва аҳоли яшаш пунктлари электрсиз қолмоқда.

Айдар-Арнасай кўллари акваториясининг кўпчилик бўлаги балиқ овлаш учун фойдаланилмайди. Давлат бионазорат томонидан тайёрланган ҳисоботда кўлларни ижарага олган Жиззах вилоятининг фермерлари томонидан кўллар тизимининг фақатгина 41,1 фоизи фойдаланилаётгани айтилган. Ижарачи-фермерларнинг кўпчилиги овланган балиқ соҳага сарфланаётган харажатни қопламаслигини айтиб, фаолиятини тўхтатмоқда. Тадқиқотлар ҳар бири 50 метрлик 30 тўрга 20-25 килограмм балиқ тушишини кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитнинг ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисида»ги миллий баённомасида айтилишича, агар Айдар-Арнасай кўллар тизимига ҳар йили тоза сув келиб қуйилмаса, минераллашув даражаси кўтарилиб боради ва сув ҳавзаси иккинчи Оролга айланиб қолади.

Профессорнинг фикрича, жанубий Оролбуйи ҳудудларидаги экотизимда юз бераётган ҳодисаларни, экобиологик жараёнларни мукаммал ўрганадиган вақт келган. 
 
М.Пирназарова,
Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг шарҳловчиси
 

 

ЎзА
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019