Қонликўл туманида «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Қонликўл тумани 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида, 14-январь «Ватан ҳимоячилари куни» Ўзбекистон Республикаси Қуролли кушларининг қабул этилганлигининг 26 йиллигига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин биринчи Президентимиз И.А.Каримов кўрсатган принципиал позицияси, сиёсий ишчанглиги туфайли, миллий армиямизга асос солиниб, 1992 йил 14-январь куни юртимизда жойлашган барча ҳарбий структуралар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилиб 26 йилдан буён тарихий кун сифатида белгиланиб келинмоқда.
Бугунги кунда миллий армиямиз юртимизнинг мустақиллиги, худудларнинг хавфсизлиги, чегераларимизнинг қўл қатилмаслиги, халқимизнинг тинч ва асойишта турмушининг ишончли муҳофозаси, минг-минглаган фарзандларимиз учун чин маънодаги мардлик, фидойилик, ватанфарварлик мактабига айланиб, ушбу соҳадаги эришган энг катта ютуқларимиз ҳисобланади. Бу ҳақийқатни юртимиздаги барча ота-оналар, халқимиз шараф билан миннатдорчилик ила тан олиб, оналар ўз фарзандларини «Менинг уғлим – ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади» деган катта ишонч ва шараф тўйғуси билан Ватан ҳимоячилари сафига ҳарбий хизматга кузатишмоқда.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар ижодий уюшмасининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Муҳофаза ишлари бўйича жамаотчилик кенгаши аъзоси С.Ҳакимов, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети доценти Р.Мўйтов, «Еркин Қарақалпақстан» - «Вести Қаракалпақстана» газеталарининг бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Муҳофаза ишлари бўйича жамаотчилик кенгаши аъзоси К.Реймов, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсаткан артистлари С.Узақбаев, Ж.Бекбергеновалар иштирок этди.
Тадбир давомида республикамизга таниқли санъат усталари билан туман маъданият соҳаси ходимларининг концерти тақдим этилди.
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶