15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 21:02
Жамият 👁 1,458

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир тантанавор руҳда ўтди

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган  тадбир тантанавор руҳда ўтди

Гўзал ва бепоён Она диёримиз юртнинг жасур, мард ўғлонлари ҳимоясида. Улар бор экан, элимиз тинч, куну-тунимиз осуда. Бутун халқимиз Ватаннинг муносиб ҳимоячилари ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган қудратли армиямиз билан фахрланади. Шу боис, мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланади.
Туманда ҳам 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига  бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди. Туман Маданият ва  аҳоли дам олиш Марказида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилган тадбирда армиямиз, ҳарбийларимизни шарафлаш ҳамда ёшларда, ватанпарварлик, Ватанга садоқат, ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш кабилар бош мақсад бўлди.
Бино олдида байрамга ташриф буюрган меҳмонлар оркестр жамоаси томонидан ижро этилган ҳарбийча марш садолари остида кутиб олинганлиги, Марказ фойесидаги Давлат байроқлари, туман ҳарбий қисмларининг ҳарбий қурол-аслаҳалардан иборат кўргазмаси ҳамда туман Ахборот ресурс марказининг китоб кўргазмалари тадбирга тантанавор руҳ ва файз бағишлади.
Байрам тадбирининг тантанали қисмини туман ҳокими ўринбосари М.Аҳмедова табрик сўзлари билан очиб берди. Туман ҳокими С.Йўлдашев ҳам сўзга чиқиб, Ватанимиз ҳудудини ҳушёрлик билан ҳимоя қилаётган, тинчлик-хотиржамликни ишончли таъминлаётган ҳарбийларни, бўлғуси юрт ҳимоячиларини ҳамда барча юртдошларимизни шарафли байрам билан қутлуғлади. Байрам муносабати билан тумандаги “Манғит” чегара пости ҳамда “Аёқчи” чегара пости  офицер ва аскарларга “Фахрий ёрлиқ”лар, совғалар топширди..
Шундан сўнг, туманда байрам арафасида ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган ғолибларга ҳам “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар берилди.
Байрамга ташриф буюрган аскар онаси, О.Адилбоева, тумандаги ҳарбий қисм аскари А.Абдураимов ва бошқалар сўзга чиқиб, барчани байрам билан муборакбод этди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллигига ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган “Ватан ҳимояси – муқаддас” номли театрларштирилган мусиқий дастур билан давом эттирилди. Намойиш этилган “Армияга кузатиш маросими”, “Қасамёд қабул қилиш”, “Терористларга қарши кураш” каби композицион кўринишлар, Ватанни мадҳ этувчи ашулалар, дилрабо куй ва жозибали рақслар томошабинларни ниҳоятда завқлантирди.
О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019