Ватан ҳимоячисининг рафиқасиман
Мард ўғлонлар Ватанга хизмат қилади. Беш йилдирки, умр йўлдошим Илҳомбек Ҳайдаров ҳам эл-юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида ҳарбий бўлиб, “Аёқчи” чегара постида хизмат қилиб келмоқда. Унинг эгнига ҳарбий либос кийиб, қўлида қурол тутиб, юртни ҳимоя қилаётганидан, чинакам Ватан ҳимоячиси эканлигидан кўнглим фахру ифтихорга тўлади.
Давлатимиз томонидан Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Улар учун бугун малакали тиббий хизмат, уй-жой ва бошқа кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Ҳарбий қисмларда ҳам ходимларнинг маиший шаротиларини яхшилашга аҳамият берилмоқда.
Бундай эътибор барча ҳарбийлар оилалари қаторида бизни ҳам ғоят руҳлантирмоқда.
Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган катта тадбирда ҳарбийлар ва шонли армиямиз шарафланди. Тадбирда намойиш этилган томошалардан миллий армиямиз куч-қудратини яна бир бор ҳис этдим ва умр йўлдошимнинг мана шу армия сафида, ҳарбий қисмда мардона хизмат кўрсатаётганидан фахрландим.
Нилуфар Фахриддинова, ҚДУ математика факультети талабаси, ҳарбий И.Ҳайдаровнинг рафиқаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶