Фан ва таълим
👁 1,921
ҲАШАР БАЙРАМДАЙ ЎТДИ
Умумхалқ ҳашари кунлари
- 16-17 март бизнинг мактабимиз ўқувчилари учун ҳақиқий меҳнат байрамига
айланди. Шу кунлари 1-синф ўқувчиларидан тортиб барча, ҳатто
устоз-мураббийларимиз ҳам ҳашарда фаол иштирок этишди. Мактабимиз атрофида кенг
миқёсда ободонлаштириш ва
кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Ариқларни тозалаб, янги ниҳоллар экдик. Устозларимиз катта дарахтларга шакл
беришди, бизлар янги ўтқазилган ниҳоллар
тубига сув қуйиб, озиқлантирдик. Ер чопиб, гул кўчатлари ўтқазишга тайёрлаб
қўйдик. Ҳашар – худди байрамдай ўтди ва барчани бир мақсад йўлида бирлаштирди.
Яъни, юртимизни обод ва жаннатмакон гўшага айлантиришдек эзгу ният ҳар
биримизга кўтаринки кайфият бағишлади.
Ирода ЭРДОШЕВА,
38-сонли мактаб
ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶