“ЁШ ЛИБЕPАЛЛАP” КЛУБЛАPИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ЖОНЛАНТИPИЛМОҚДА
Яқинда туман ҳокимлигидаги ФЎЎБОФМБ туман Кенгаши мажлислар залида ЎзЛиДеП туман Кенгашининг Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликдаги “Ёш либераллар” клублари фаолиятини жадаллаштириш” мавзусидаги ўқув-семинарлари ўтказилди. “Ёш либераллар” клуби фаолиятини янада жонлантириш, келажакдаги сайловларда депутатликка қўйиладиган номзодлар заҳирасини кўпайтириш ва сиёсий билимларини ошириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган ўқув-семинарда ЎзЛиДеП туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари , аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова ЎзЛиДеПнинг фаолияти ва депутатлик вазифалари тўғрисида маъруза қилди.
Шунингдек, ўқув-семинар давомида Президент Ш.Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси бўйича 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун берилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳам сўз юритилди. Семинар иштирокчилари Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномаси хусусида ва юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида фикр алмашиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда депутатлик фаолиятига доир ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Семинар якунида ЎзЛиДеПга аъзо бўлиш истагини билдирган иштирокчилар партия аъзолигига қабул қилинди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶