ДЕПУТАТ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик партияси туман кенгаши томонидан депутатларнинг халқ билан учрашувлари ташкиллаштирилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамиловнинг туман аҳолиси билан “Уйма-уй”, “Депутат билан юзма-юз” лойиҳалари доирасида ўтказилган очиқ мулоқтида ҳам туман ҳаётига доир масаллар мурожаатлар асосида атрофлича ўрганиб чиқилди.
Депутат Ж.Абдижамиловнинг бу галги учрашувлари тумандаги таълим муассасаларида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида ўтказилди. Тумандаги 40-мактабда ўтказилган учрашувда депутат ёшларнинг келажакдаги орзу-ниятлари, мавжуд муаммолар бўйича суҳбатлашди. Учрашув 11-сонли умумтаълим мактабида давом эттирилиб, таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Депутат мактаб биносида жойлашган туман Ахборот-ресурс марказида бўлиб, бу ердаги муаммолар билан қизиқди. Ташриф 2-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам ўтказилиб, муассасадаги аҳвол билан танишилди.
Учрашув уюшмаган ёшлар ўртасида ҳам бўлиб ўтди. Аҳоли томонидан берилган таклифлар инобатга олиниб, ўрганилган барча мурожаатлар депутат назоратига олинди.
Г.Эшимбетова, ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶