Мактабда “Ёш мухбирлар пости” тузилди
Журналистлар овулдаги 62-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари билан ҳам учрашиб, мулоқотда бўлдилар.
- Мактабимиз ўқувчилари орасида билимдон ёшлар кўпчиликни ташкил қилади, - деди учрашув тадбирида мактаб дитектори Баҳром Болтабоев. – Айниқса, ижодга қизиқувчи ўқувчиларимиз анчагина. Уларнинг ижод намуналари туман матбуотида ёритиб борилса, ўқувчиларимизга маънавий рағбат бўларди, - дея фикр билдирди.
Учрашувда ижодкор-ёшлардан Шаҳло Қуролова, Моҳим Собировалар ўз ижод намуналарини тақдим этдилар. Шундан сўнг мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зокир Атаев раҳбарлигида “Ёш мухбирлар” пости тузилиб, таҳририят журналистлари билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар белгилаб олинди.
Мохира Pаҳимова, 62-сонли мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари,
“Ёш мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶