Инновацион ғоялар танлови ўтказилди

Мамлакатимизда тадбиркорликни фаоллаштиришга ва уни ривожлантиришда инновацион ғоялар, технологиялардан фойдаланишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Яқинда қабул қилинган мазкур йилда амалга ошириладиган ишларга оид Давлат дастурига ҳам тадбиркорликни ривожлантириш ва уларга кенг имкониятлар яратилиши борасидаги ислоҳотлар киритилган.
Касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчиларда ҳам тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, соҳа бўйича иқтидорларини намоён этишларига имконият яратиш мақсадида коллежларда “Энг яхши инновацион ғоя” танлови ўтказила бошлади.
Амударё қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежида таълим олаётган юқори босқич гуруҳлари ўқувчилари ўртасида ушбу танлов биринчи босқичи ўтказилди. Ўқувчилар танловнинг низомига кўра, “Ғоялар варағи”, “Pақобатчилар шарҳи” ва “Пул муҳимдир” шартлари бўйича жамоавий тарзда тадбиркорлик бўйича ўзлари тайёрлаган ғояларини тақдимот қилдилар.
Жамоалар паррандачиликда курка ва ўрдакдан чатишган парранда турини кўпайтириш, тикувчилик бўйича уйғунлашган дизайндаги либослар яратишни йўлга қўйиш ҳамда аёллар гўзаллик салонларига маиший хизматни йўлга қўйиш каби ғоялари лойиҳаларини молиялаштириб, асослантириб бердилар.
Танлов якунида паррандачиликни ривожлантириш бўйича ғояни лойиҳалаштирган жамоа ўз лойиҳасини тўлиқ асослантириб бера олганлиги учун ғолиб деб топилди.
Тўлғоной Эшмуродова,
коллежнинг махсус фан ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶