15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 23:54
Жамият 👁 1,158

АДАБИЁТИМИЗНИНГ БАРХАЁТ СИЙМОСИ

АДАБИЁТИМИЗНИНГ БАРХАЁТ  СИЙМОСИ

Ҳар бир миллатни жаҳонга танитгувчи улуғ фарзандлари бўлади. Агар адабиётни оладиган бўлсак, ўзбек мумтоз адабиётимиз шоҳсупасида беқиёс иқтидор эгаси Навоий сиймоси кўз олдимизга келади. Чунки Навоийгача ҳам, ундан кейин ҳам унинг истеъдоди даражасидаги инсон ҳали дунёга келмаган. Ўзбек мумтоз адабиётида инқилоб ясаган шоир тўғрисидаги ҳақиқатни ўз давридаёқ А.Жомий “Хирадномаи Искандарий”, Бобур “Бобурнома”, Хондамир “Макорим ул-ахлоқ”, Муҳаммад Ҳайдар Мирзо “Тарихи Рашидий” асарларида аниқ-равшан ёзиб қолдиришган.

Навоийнинг қайси бир асарини мутолаа қилсак, бебаҳо битикларда инсоний туйғулар, эзгу фазилатлар, ободончилик ва бунёдкорлик ҳақидаги фикрлар мужассамлигини англаймиз.

Ҳазрат Навоий юрт тинчлиги, Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги учун ёшларни билим олишга, меҳнат қилишга даъват этиб, илм комилликка элтувчи куч эканини уқтиради. Буюк шоир улуғ мураббий сифатида ёшларни билим олишга чорлайди:

Йигитликда йиғ илмнинг махзани,

Қарилик чоғи сарф қилғил ани.

Ёшликда эгалланган илм-у ҳунар қудрати билан бетакрор гўзалликлар яратилишини, илм гавҳари онг-у шууримизни тоабад зийнатлаб, тошга ўйилган нақш каби бошқаларнинг ҳам ҳаётига зийнат бағишлашини уқтиради улуғ ҳазрат.

А.Навоий асарларининг деярли барчаси комил инсон тарбиясига қаратилган.

Ҳаёт – бетакрор муаттар гулшанки, инсон ана шу гулшанга тароват бағишлаб тургувчи гул. Яъни, А.Навоий айтмоқчи:

Очилғон бу гулшанда инсон гули,

Не инсон гули, боғи ризвон гули...

Инсоннинг вужуди шараф либоси ила зийнатланган, боши улуғлик тожига сазовор, қалби – сирлар уйи, чеҳраси – пок руҳ жилвагоҳи бўлмиш тоза ойнадир. У инсонга таъриф беришда уни буюк олам, буюк ижодкор, буюк бунёдкор даражасида эъзозлайди. Шоирнинг шахсида эса инсонга ўзи берган таъриф-у сифатларнинг барчаси мужассам эди. Навоийни абадиятга дахлдор қилган асосий хислатлари ҳам унинг бутун умри давомида умумбашарий ғоялар – инсонпарварлик, ахлоқлилик, ақлий ва ҳиссий комилликка интилиб яшаганидир. Буюк зот ўзи таъкидлаганидек:

«Ҳар не элга ком эрур, кечти Навоий баридин».

Навоий инсонда уч фазилат: тавозеъ (камтарлик), ато (миннатсиз эҳсон-ҳадя) ва авф (кечиримлилик) сифатлари бўлиши керак деб ҳисоблайди. У ўзининг ҳар куни, ҳар лаҳзасини онгли равишда эл хизмати учун сарфлади ва буни энг улуғ камолот даражасига етишиш деб билди. Ўз замонасининг давлатманди ва амалдори бўлган Навоий мол-дунёсининг икки фоизини ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлади. Қолган 98 фоизини – ҳар йили икки минг кишига уст-бош улашишга, юздан ортиқ бино ва иншоотлар, шифохона, масжид, мадраса, кўприк, ариқ-каналлар, банд-тўғонлар қуришга, оддий кишилардан олимларгача маблағ, ҳовли-жойлар билан таъминлашга сарфлади. Элга қилинган яхшилик – моддий-маънавий эҳсонлардан улуғроқ савоб бўлмайди. Шунинг учун шоир бошқа амалдорларга ҳам мурожаат қилиб, уларни таъмагирликдан тийилишга, элга моддий кўмак беришга чақирди.

Навоийнинг умр бўйи бунёд этган бино ва иншоотлари ҳақида замондоши Бобур Мирзо: “Мунча бинои хайрким, ул қилди, кам киши мундоққа муваффақ бўлмиш бўлғай”, деган бўлса, унинг илм-фан аҳлларига ҳам моддий, ҳам маънавий ҳомийлиги ҳақида: “Фазл аҳли ва ҳунар аҳлига Алишербекчалик мураббий ва ҳомийлик қилган одам дунёда бошқа топилмаса керак. Созда пешқадам бўлган устоз Қулмуҳаммад, Шайх Нойи ва Ҳусайин Удий бекнинг тарбияси ҳамда ҳомийлиги билан шунча камол топиб, шуҳрат қозондилар. Устоз Беҳзод ва Шоҳ Музаффар тасвирда бекнинг саъй-ҳаракати билан маълум ва машҳур бўлдилар”, – дея ҳайратланиб ёзади.

Халқимизнинг яна бир буюк фарзанди, атоқли шоиримиз Абдулла Орипов: “Қилич тиғи етмаган жойни қалам билан олди Алишер”, деб ёзганидек, Навоийнинг бутун дунёга машҳур бўлишида ўзининг мислсиз истеъдоди билан биргаликда ўлмас адабий қаҳрамонларининг, саховатпешалик бобидаги ишларининг ҳам катта ўрни бор, албатта. Жаҳон аҳли тан олишининг исботи сифатида эса буюк бобокалонимизнинг ҳайкаллари дунёнинг икки томонида – Токио ва Москвада қад ростлаб турганлигини айтиш мумкин.

Биз ўзимизни Навоий ворислари деб ҳисоблар эканмиз, улуғ ҳазрат меросидан баҳрамандлик бахти ҳар бир адабиёт ихлосмандига насиб этишини таъминлаш шарафли бурчимиздир.

Аҳмад НАФАСОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019