ЎҚУВЧИЛАР ШОҲ ВА ШОИР З.М.БОБУР СИЙМОСИНИ ЯРАТДИЛАР
13 февраль куни 70-сонли умумтаълим мактабида буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилиб, унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Йиғилишни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Юсупов кириш сўз билан очиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўллари, саркардалик юришлари ва ижоди ҳақида маълумотлар берди.
Шундан кейин 5-синф ўқувчилари Дилнур Холмуродова ва Маҳлиё Алламовалар Бобур ғазаллари ва рубойиларидан парчалар ўқидилар. 11-синф ўқувчиси Ситора Аҳмедова эса “Бобурнома” асари ҳақида маъруза қилди.
З.М.Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир саҳна кўринишлари билан давом этди. Саҳна кўринишларида ўқувчилар буюк бобокалонимиз З.М.Бобурнинг сиймосини аниқ ва ишонарли тарзда яратишга муваффақ бўлдилар.
Буюк бобокалонимиз З.М.Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир унинг иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Моҳира ЙЎЛДОШЕВА, “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶