Депутат уюшмаган ёшлар билан учрашди
ЎзМТДП туман Кенгаши ва партия аъзоларидан сайланган депутатлар ҳамкорликда аҳоли ўртасида турли лойиҳалар доирасида тез-тез учрашув ҳамда мулоқотлар ўтказиб бормоқда.
Навбатдаги “Уйма-уй” лойиҳаси доирасидаги учрашув халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Равшан Холмуродов билан биргаликда Бобур номидаги овулда бўлиб ўтди.
Депутат Равшан Холмуродов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси Гулзода Эшимбетова, Бобур номидаги ОФЙ раиси Тажимурод Жуманиёзов ва ҳудуддаги 6-сон мактаб директори ўринбосари Фарҳод Нурмоновлар биргаликда хонадонларга кириб, аҳолининг яшаш шароити билан танишдилар, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўргандилар.
Шунингдек, депутат Равшан Холмуродов Бобур номидаги овулда давом этган учрашувда уюшмаган ёшлар муаммолари билан ҳам танишди. “Сейт овул” аҳоли пунктида яшовчи Интизор Раҳимованинг пазандачилик, тикувчилик ва бошқа аёл-қизлар учун керак бўлган ҳунарларни ўргатувчи ўқув марказларини ташкил этиш бўйича киритилган таклифи ҳамда ёшларнинг меҳнат бандлиги борасидаги мурожаатлари депутат назоратига олинди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶