МАКТАБИМИЗДА “ЁШ МУХБИPЛАP ТЎГАPАГИ” ТУЗИЛДИ
Туманимиз аҳолисини тезкор, холис ва ҳаққоний ахборотлар, янгиланишлар билан таништириб боришда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларининг хизмати катта.
Биз бошқа туманлар аҳолисидан фарқли “Менинг оилам”, “Тараққиёт кўзгуси” газеталарини сифатли босмадан чиққан ҳолда ўқиш, телевидение кўрсатувларини томоша қилиш, интернет радио тинглаш ва www.amunews.uz веб сайтида хабар ва мақолаларни тезкор ўқиш имкониятига эгамиз. Ваҳоланки кўпчилик туманларда фақат битта газета фаолият юритмоқда.
Яқинда бизнинг мактабимизга туман ОАВ ходимлари - журналист Ойгул Pажабова, суратчи мухбир Маҳмуджон Шомуродовлар ташриф буюришиб, мактабимиздаги ижодкор ўқувчилар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш, уларнинг ўз қобилиятларини намоён этишларига кўмаклашиш мақсадида “Ёш мухбирлар пости”ни тузишди. Мен ҳам аъзо бўлдим. Чунки кўпдан бери хабар, мақолалар ёзишга қизиқаман, машқ қиламан. Бироқ бу машқларим доим дафтаримда қолиб кетарди.
Мактабимизда тузилган “Ёш мухбирлар пости” кўпчилик ўқувчилар учун бир имконият бўлди. Чунки орамизда иқтидорли ўқувчилар жуда кўп.
Шоира Қурбонбоева, 33-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶