Жамият
👁 820
ШОҲ ВА ШОИР З.М.БОБУРНИ ЭСЛАБ...
14 февраль куни Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида атоқли шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан адабий кеча бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда коллежнинг тарих фани ўқитувчиси Собир Абдуллаев шоҳ ва шоир, саркарда З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди.
Шундан кейин коллежнинг 9-15-гуруҳ ўқувчиси Шарафжон Қурбонбоева, 6-16-гуруҳ ўқувчиси Оғабек Абдримов ва 7-16-гуруҳ ўқувчиси Жасур Юсупов ва бошқалар шоирнинг ғазал ва рубойиларидан намуналар ўқидилар.
Шоҳ ва шоир З.М.Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган ушбу тадбир бадиий ижодга қизиққан ёшларнинг фаоллигида ўтди.
Сабоҳат МАДРАҲИМОВА, коллежда ташкил
этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶