ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУДИНИНГ 103 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР
Шу йилнинг 1 март куни 20 сонли умумтаълим мактабида атоқли ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 103 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилиб, унда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, ота-оналар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Йиғилишда мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Г.Бобожонова сўзга чиқиб, Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди, унинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, йиғилишда мактаб ўқитувчилари М.Бобожонова, Г.Аллаберганова, ёшлар етакчиси Ж.Жумамуродов ва бошқалар сўзга чиқишиб, шоиранинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, ижоди ва бой маънавий мероси ҳақида гапирдилар.
Тадбир давомида 9- ва 10-синфлар ўқувчи қизларидан тузилган гуруҳлар ўртасида “Баҳор келди, сени сўроқлаб” мавзусида бешта шартдан иборат мусобақа ўтказилди.
Мусобақа ғолибларига тадбир ташкилотчилари томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир якунида ёш санъаткорлар томонидан тайёрланган адабий-мусиқий чиқишлар намойиш этилди.
Хосият Собирова, Мактабда ташкил этилган
“Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶