ҲАРБИЙ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ



Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман мудофаа бўлими, тумандаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ҳимкорлигида “Бургут” ҳарбий спорт мусобақаларининг туман босиқичи ўтказилди.
Туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти майдончасида ўтказилган ушбу ҳарбий спорт мусобақаларида 9 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари жамоалари иштирок этишди.
Мусобақаларда жамоалар моҳир мерган, тўсиқлар ошиб югуриш, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш, миналаштирилган ҳудудда ҳаракатланиш, сафда қўшиқ айтиш, махфий пороллар билан ишаш, ҳарбий унвонлар турларини топиш, “Ўзбекистон рамзлари” ҳақида айтиб бериш ва рақиб жамоа байроғини эгаллаш шартлари бўйича беллашдилар.
Ҳарбий спорт мусобақаларида фаоллик кўрсатган Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Само бургути” жамоаси 1-ўринни, Дўрман қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг “Лочин” жамоаси 2-ўринни, Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг “Бургут” жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Мусобақа иштирокчилари ташкилотчилар томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
М.ЭШМОНОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶