“ЭНГ НАМУНАЛИ МАКТАБ САРДОРЛАР КЕНГАШИ” КЎРИК- ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
12 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ташкил этилган “Энг намунали мактаб сардорлар Кенгаши” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Бошланғич ташкилот етакчилари иш самарадорлигини орттириш, уларда етакчилик қобилиятларини кучайтириш ва сиёсий-ҳуқуқий билимларни шакллантириш мақсадида ўтказилган ушбу кўрик-танловда 11-, 34-, 44-, 50-, 27-, ва 40-сонли мактаблар жамоалари иштирок этишди.
Кўрик-танловнинг туман босиқичда 11-сонли мактаб сардорлар Кенгаши аъзолари 1-ўринни, 40-сонли мактаб сардорлар Кенгаши аъзолари 2-ўринни, 44-сонли мактаб сардорлар Кенгаши аъзолари 3-ўринни эгалладилар.
Тадбир якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶